Булар:
- фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш;
- дафн маросими учун нафақа тайинлаш;
- пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш;
- пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш.
Мазкур хизматлар шу кунга қадар Давлат хизматлари марказлари томонидан экспериментал тарзда вақтинчалик маъмурий регламентларга асосан кўрсатилиб келинаётган эди.
Бу билан хизмат олувчиларга бир қанча қўшимча қулайликлар яратилди.
Хусусан, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа, дафн маросими учун нафақа, пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида ҳамда пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотномалар олиш учун фуқаролар олдин фақат доимий яшаш ҳудудидаги Пенсия жамғармасининг бўлимига мурожаат қилишган.
Эндиликда эса, ушбу хизматлардан фойдаланиш учун фуқаролар ўзларига яқин ҳудудда жойлашган исталган Давлат хизматлари маркази ёки уйдан туриб my.gov.uz портали орқали онлайн-ариза беришлари мумкин.
Шунингдек, мазкур турдаги нафақалар олдин 1 иш куни ичида тайинланган бўлса, эндиликда ушбу муддат 5 дақиқага қисқартирилди.
Бундан ташқари, олдин фуқаролардан ариза олиб қолиниб, аризага паспорт нусхаси, туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси, ФХДЁ органи томонидан берилган маълумотномалар илова қилинган. Эндиликда биргина сўровномани тўлдиришнинг ўзи кифоя.
Мазкур давлат хизматлари фуқароларга бепул кўрсатилади.
Туман давлат хизматлари маркази ахборот хизмати
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.