Туманимизнинг "Буюк ипак йўли" чорраҳаси билан туташган "Бадал" маҳалласи бундан икки ярим аср илгари ташкил топган бўлиб, тўлиқ замонавий "Бадал" маҳалла фуқаролар йиғини номи остида 1997 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. "Бадал" маҳалласида бугун 3850 нафар фуқаро истиқомат қилиб, жами 696 та хонадон ёхуд 712 та оила мавжуд. Маҳалла аҳолиси асосан дурадгорлик ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланади.
Маҳаллада 1 та ўрта таълим мактаби, 1 та болалар боғчаси, 8 та савдо дўконлари, 1 та гўшт дўкони, 1 та тиббий муассаса филиали ҳамда Кенжаев Асқарга тегишли "Бадал қурилиш" корхонаси ва Рўзиев Ислом раҳбарлигидаги манзарали гуллар етиштириш иссиқхонаси мавжуд. Маҳалла аҳли бугун Ўзбекистон бўйлаб эълон қилинган карантин тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда савдо дўконларига ҳам ижтимоий масофани сақлаб харидларни амалга оширишмоқда. Карантин эълон қилингандан буён ҳафтада бир маротаба СЭО маркази ходимлари томонидан кўчаларда санитария ишлари амалга оширилиб, дезинфекция қилинмоқда. Бундан ташқари аҳоли учун арзон нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Ҳомийлар, маҳалла фаоллари туман 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ж.Санаев бошчилигида маҳалладаги 31 та камбағал оилалар, яъни боқувчисини йўқотган ногирон ва кўп болали оилаларга "Саховат ва кўмак" ёрдами берилди. Сектор томонидан боқувчисини йўқотган Шамсиева Зарина ва кўп болали Маърупова Маликаларга пластик карточкалар очилиб, ҳар ой 500 минг сўм пул маблағи ажратилмоқда. Ҳозирги эпидемиологик вазиятда карантинга олинган хонадонлар дезинфекция қилиниб, маҳалла раиси М.Амонов ва профилактика инспектори М.Ҳомидов ҳамда раис ўринбосарлари томонидан кўчаларда радиоузел орқали карантин қонун-қоидаларига риоя қилиш ҳақида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ҳа, хайрли ишлардан мамнун бўлаётган бадалликларнинг эртанги кунга ишончи ортиб, маҳаллани "Яшил" ҳудудга айлантириш иштиёқи билан фидойилик кўрсатаётгани айни ҳақиқат.
Н.КАРИМОВ
Мурожаат ¤рганилди
Аµоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ечимининг аксарияти муддат талаб іилиши µам бор гап. Ана шу муддат ичида мурожаатга жиддий эътибор іаратиш унинг ижобий ечимини таъминлайди.
Бґзи маµалласи фуіаролари томонидан келиб тушган мурожаат µам муддат талаб этди. Хусусан, электр энергияси ва сув таъминотида узилишлар бґлаётгани іайд іилинган. Ушбу масала сектор раµбарлари томонидан ґрганилди.
Маµалла сув ва электр энергияси билан доимий таъминланиши юзасидан амалий ишлар олиб борилиши таъкидланди. Шунингдек, маµаллани газ билан таъминлашда маиший газ баллонлардан фойдаланиш, уларни ґз ваітида етказиб бериш назоратга олинадиган бґлди. Ва табиий газ билан таъминлаш маълум муддат ґрганишларни талаб іилиши тушунтирилди.
Шунингдек, Даштиобод, ¤рта Оµалик, Янгижой МФЙларда µам шундай тадбирлар ґтказилди.
¤з мухбиримиз
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.