Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими инспекторлари Вазирлар Маҳкамасининг 30 сентябрь 2019 йилдаги "2020 йил ҳосил учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида" ги 831-сонли қарорига мувофиқ, "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги дон корхоналари ва лабораторияларини 2020 йил ҳосилини қабул қилиш мавсумига тайёргарлиги бўйича мониторинг ўтказилди. Туманда жойлашган Дон қабул қилиш масканида2020 йил ғалла ҳосилини қабул қиилишга тайёргарлик олиб борилаётдагани аниқланди. ДҚҚМда дон сақлаш майдонлари асфалтланган, оқланган, сув ҳавзаси сув билан тўлдирилган, техникалар созланган, ўлчов воситаларига "Ўзстандарт агентлигидан сертификатлар олинган.
Улуғбек ЖАЛИЛОВ,
Ўзагроинспекциянинг туман бўлими катта инспектори
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.