Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ПАРҲЕЗ

Ҳаёт тақозоси билан ҳар куни тановул қилаётган овқатларингизни қай тарзда ҳазм бўлишини кўз олдингизга келтирганмисиз? Ҳозирги шароитда барча овқатни парҳезга қараб эмас, иштаҳага қараб истеъмол қилади киши. Бу дегани таомларни ўзимизни идора қилмасдан ошқозонимиз эмас, кўзимиз тўйгунча истеъмол қиламиз ва ўз организмимизга душманлик қилаётганимизни сезмай қоламиз.

Организм мураккаб аппарат. Буюк табиб Абу Али ибн Сино ўзининг "Тиб қонуни" асарида бу ҳақда шундай ёзади: "Ҳар бир одам ўзини ҳар хил овқатлардан тия олсагина-соғлиғининг қадрига етган бўлади. Аксинча бўлса қон босими ошиб, қандли диабет, семизлик, ошқозон, юрак, жигар ва бошқа касалликларга мубтало бўлади. Хасталикнинг келиши осон-кетиши эса қийин кечади? Шундан кейин табиб соғлом юриш учун нималарга эътибор беришимизни таъкидлаб ўтади. Эрталаб барвақт туриб жимсоний машқлар билан шуғулланиш зарур. Шундан кейин сутли маҳсулотдан тайёрланган енгил овқатларни истеъмол қилиш лозим. Тушликда турли туман кўкатлардан тайёрланган салатлар билан овқатланиш мумкин. Кечки овқатда эса шифобахш егуликлар, айниқса петрушка, шивит, кинза, қизил сабзи, карам, саримсоқ пиёз, бодринг, помидор солинган салат билан, енгил овқат тайёрлаб истеъмол қилинса бу-соғлиқ учун фойдалидир. Ётишдан олдин бир стакан кефир ичиб ётсангиз яна ҳам фойдалидир. Яна шуни унутмаслик керакки, ухлашдан олдин тоза ҳавода сайр қилсангиз ажойиб тушлар кўриб туришингиз мумкин. Ҳар ким буларга амал қилса соғлом ҳаёт кечириши, узоқ умр кўриши сир эмас. Бундан бир неча йил олдин Трусковец санаториясига борган эдим. Бир кампирнинг уйида жойлашдик. Мени ўт қобоғим (холеститит) касаллиги безовта қиларди. Буни билган уй эгаси агар сен соғлиғинг қадрига етсанг, буйрак ва ўт пуфагинг йўлида тош пайдо бўлмасдан олдин бу ерга келиб шифобахш сувдан тўйиб-тўйиб ичсанг тузалишинг мумкин. Бу билан уй эгаси нима демоқчи эканлигини билиб олдим. Демак, ҳар бир киши касал бўлмасидан парҳезга риоя қилиши, овқат тановул қилишда ўзини алдамаслиги шарт ва зарур.
Хулоса қилиб айтганда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) нинг қуйидаги ҳадислари бунга мисол бўлаолади: "Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат бил:"
1. Ўлишингдан аввал ҳаётингни;
2. Касал бўлишингдан аввал соғлиғингни;
3. Қўлинг банд бўлиб қолишидан олдин бўшлигини;
4. Кексалик етмасдан ёшлигингни;
5. Камбағал бўлмасингдан аввал бойлигингни;
Кўрдингизми, ҳар биримиз Расули Акрам ҳадисларига амал қилиб умр гузаронлик қилсак, бу дунёда адашмаган бўлар эканмиз.

Ҳожи Қамар Муаззамов


Дата добавления: 26/05/2020 17:57;   Просмотров: 712
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку