ёхуд ота-онанинг армони
бунинг учун қуйидагиларга эътибор бериш шарт
Бугун мустақил диёримизда ишбилармонлик, тадбиркорлик ҳаракатига кенг йўл очилиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун барча шарт-шароитлар, жумладан, ҳукуматимиз томонидан қатор имконият ва имтиёзлар яратиб қўйилган. Ана шулардан унумли, оқилона фойдаланётган, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган юртдошларимиз сони тобора ортиб бораётгани қувонарли ҳол албатта. Худди шундай инсонлардан бири, туманимиздаги кўп тармоқли “Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Бахтиёр Одиловдир.
Энг муҳим вазифамиз мамлакатимизда тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш, одамларни, халқимизни ҳаётдан рози қилишдан иборат, дейди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.
Туман ҳокими Б.Қодиров бошчилигида навбатдаги сайёр қабул узоқ ва аҳолиси кўп ҳудудлардан бири бўлган собиқ Катта-қўрғонариқ қишлоқ фуқаролар йиғини биносида амалга ошди.
Туманимиздаги айрим юридик ва жисмоний шахслар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги оқибатида қарздорлик иллатига гирифтор бўлиш ҳолатлари ён-атрофдагилар ғашини келтирмоқда, жамоатчиликни безовта қилмоқда. Бу лоқайдлик, боқибеғамликнинг илдизига болта уриш пайти келди. Давлат мулкига хиёнат, халқ талабига беписандлик ва совуқ муносабат қачонгача давом этади?
Ўзбекистонда кўзи ожизлар ташкилотининг тузилганига 85 йил, унинг нашри бўлган "Бир сафда" журналининг чоп этилаётганига 60 йил тўлиши муносабати билан жойларда учрашувлар, маърифий-бадиий кечалар ўтказилмоқда. Яқинда Хожа Аҳрори Вали маҳалласидаги "Марҳабо" базмгоҳида туман ҳокимлиги ҳомийлигида байрам тадбири бўлиб ўтди.
ёки "қартабозлар"нинг миси чиқди
Ҳар бир киши ҳаётининг қайси бир кунида Хизр билан учрашади, деган нақл бор. У ҳар қандай кўринишда бўлиши мумкин: ивиб қолган мушук, қария, гадо. Уларга дуч келган вақтда ўзимизни қандай тутишимиз тақдиримиз ўзгаришига сабаб бўларкан. Шундай масал бор:
Дунёда бир одам яшаган экан. Унинг учта орзуси бўлган: катта маош тўланадиган яхши ишга эга бўлиш, гўзал ва меҳрибон қизга уйланиш ва ... машҳурликка эришиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти тизимида мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” деб белгиланди. Шу куни ҳокимликлар, прокурорлар ва ички ишлар бўлимлари ходимларининг ўз ҳудудларида аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиб, натижаси ҳақида маҳаллий матбуот ва телеканалларда чиқишлар қилиб боришлари кўрсатиб ўтилди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.