Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти тизимида мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” деб белгиланди. Шу куни ҳокимликлар, прокурорлар ва ички ишлар бўлимлари ходимларининг ўз ҳудудларида аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиб, натижаси ҳақида маҳаллий матбуот ва телеканалларда чиқишлар қилиб боришлари кўрсатиб ўтилди.
Давлат раҳбарининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида туман прокуратураси ходимлари ҳудудларда аҳоли ўртасида, шунингдек қишлоқ ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари, касб-ҳунар коллежлари, лицей, умумтаълим мактаблари, корхона, ташкилот ва муассасаларда жами 10 минг нафардан зиёд фуқаролар билан тарғибот тадбирлари ўтказишди. Тадбирларда имом-хатиблар, “Нуроний” жамғармаси, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, ички ишлар органларининг профилактик нозирлари, жойлардаги маҳалла посбонлари, тижорат банклари, соғлиқни сақлаш, бандликка кўмаклашувчи, комунал хизмат кўрсатувчи идораларнинг масъул ходимлари ҳам иштирок этмоқда.
Туман ҳудудида жиноятчилик ва унинг олдини олиш, мавҳум ҳолатларда содир этилган жиноятларни фош этиш, жиноят содир этиб, тергов органлари ва суддан яширинган шахсларга нисбатан ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган тезкор-қидирув фаолиятининг ташкиллаштирилиши, амалдаги қонунчиликка риоя қилинишида туман ИИБнинг соҳавий хизматлари ўртасида ҳамкорлик, улар устидан идоравий назоратнинг қай даражада олиб борилаётганлиги туман прокуратураси томонидан таҳлил қилиниб, умумлаштирилиб, натижалари бўйича тегишли прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, ушбу долзарб масалалар туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Олиб борилган тезкор ишлар натижасида, туман ҳудудида жорий йилнинг ўтган 4 ойида умумий жиноятчилик 1 фоизга 1 тага (105-106), унча оғир бўлмаган жиноятлар 17 фоизга 8 тага (39-47), ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар 9,8 фоизга 5 тага (46-51), номусга тегиш 100 фоизга 1 тага (15-16), транспорт воситасини олиб қочиш 100 фоизга 1 тага (0-1), баданга енгил тан жароҳати етказиш 6,7 фоизга 1 тага (14-15), вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилиши 50 фоизга 1 тага (1-2) ҳамда жиноят қидирув соҳасидаги бошқа жиноятлар 29,6 фоизга 8 тага (19-27) камайишига эришилди.
Бироқ, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда профилактик ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганлиги оқибатида туман ҳудудида ўтган 4 ойда ўта оғир жиноятлар 1 тага (1-0), ўғирлик 1 тага (18-17), гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар 1 тага (1-0), ўзганинг мулкини талон-торож этиш 10 тага (20-10), муқаддам судланганлар томонидан жиноят содир этилиши ошишига йўл қўйилган.
Айни пайтда тумандаги ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳар бир ходими Президентимизнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида соҳа вакиллари фаолиятига нисбатан билдирилган танқидий фикрларидан тегишли хулоса чиқариб, амалий ишларни давом эттиришмоқда. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида тумандаги 77 та маҳалла фуқаролар йиғинида, 16 та умумтаълим мактаби, 12 та корхона, ташкилот ва муассасаларида, 4 та коллежда, аҳоли билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ҳамкорлигида мулоқотлар ташкил этилиб, учрашувлар ўтказилди. Тадбирлар жараёнида аҳолига жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилиб, мавжуд муаммолар, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, таълим муассасаларида ўқувчиларнинг давомотини ошириш, коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш масалаларига эътибор қаратилмоқда. Буларнинг натижасида жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 тага камайган.
Бу каби тадбирлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фаолиятида ошкораликни таъминлаб, уларнинг халқ билан янада яқин бўлиши, аҳолининг прокуратура ва ички ишлар органларига бўлган ишончи ошишига, турли ҳуқуқбузарликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Содир этилган жиноятларнинг фош этилиши аҳволи:
Жорий йилнинг 4 ойида содир этилган 105 (106) та жиноятлардан 7 таси (6) ёки 6,6% (5,6%) фош этилмасдан қолган. Бу жиноятларнинг барчаси ўғирлик жиноятини ташкил этган.
Қидирув йўналиши бўйича:
2017 йил 4 ойи давомида жами қидирилган 68 (64) нафар айбланувчи ва судланувчилардан 10 (11) нафари ушланиб, қидирувдагиларни ушлаш 14,7 фоизни (17,2) ташкил этган ва қидирувдагиларни ушлаш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоизга камайган.
Ҳозирги кунда қидирувдагиларнинг 58 (53) нафари ушланмаган бўлиб, шундан 10 нафарини диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноят содир этганлар ташкил этмоқда.
Туман ҳудудида олдинги йиллардан 3 (3) нафар бедарак йўқолган қайд этилган бўлиб, улар аниқланмаган.
Туман ҳудудидаги 3 (3) нафар шахси номаълум мурдалар бўлиб, уларнинг шахси аниқланмасдан қолмоқда.
Қидирув ишларини жадаллаштириш юзасидан туман прокуратураси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор гуруҳлар тузилган.
Тумандаги жиноятчилик аҳволи, уларни содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитлар ҳар ой якуни билан таҳлил қилиниб, натижаси бўйича чора-тадбирлар белгилаш юзасидан вилоят ва туман ИИБ номига тақдимномалар киритилмоқда ва туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилишида кўрилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинмоқда.
Ўтган 4 ойда туман прокуратураси томонидан туман ИИБнинг жиноятчиликка қарши курашиш, тергов фаолияти устидан прокурорлик назорати олиб борилиб 9 та текширишлар ўтказилди, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 5 та тақдимномалар киритилиб, 1 та қарорлар чиқарилган, улар бўйича 5 нафар ИИБ ходимлари интизомий жавобгарликка тортилди.
Хусусан, туман ИИБнинг тезкор-қидирув фаолияти бўйича 1 та, суриштирув ва тергов фаолияти юзасидан 1 та, жиноятни ҳисобга олиш ва қайд қилиш масалалари юзасидан 7 та текширишлар ўтказилган.
Б.ЮСУПОВ, туман прокурори
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.