Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲАМЖИҲАТЛИК ИФОДАСИ

Энг муҳим вазифамиз мамлакатимизда тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш, одамларни, халқимизни ҳаётдан рози қилишдан иборат, дейди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

Бу йилги “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да, уруш ва меҳнат ветеранларига кўплаб имтиёзлар берилди. Навбатсиз уй жой ва машиналар, 2 000 000 сўм пул мукофотлари ҳамда бошқа хил совғалар улашиб, ҳурмат ва эътибор кўрсатилди. Жумладан маҳалламизнинг кекса нуронийси Шодиев Эргашга Президент совғаси, Баротов Одилга “Омад Шодлик Барака” МЧЖ томонидан озиқ-овқат совғаси манзилли етказилди. Уларнинг соғлиқлари назорат остига олинган, дам олишлари яхши ташкил қилинмоқда. Зеро фахрийларимиз бизнинг бебаҳо бойлигимиз, улар маслаҳатчиларимиз ва дуогўйларимиздир. 3,5 мингдан ортиқ аҳолига эга бўлган маҳалламиз, азал-азалдан давлатимиз, ватанимизнинг бир бўлаги сифатида барча халқимиз корига яраб келган. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек, тарихсиз келажак бўлмайди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида гарчи кичик қишлоқ бўлсада, 70 га яқин ёш навқирон йигитларимиз фронтга кетганлар. Ватанимиз, халқимизни ҳимоя қилганлар. Шулардан 28 нафар қишлоқдошимиз урушда ҳалок бўлган, 13 нафар йигитимиз бедарак йўқолганлар. 25 нафари фронтдан ногирон бўлиб қайтган, шулардан ҳукуматнинг энг кўп орден ва медалларига сазаворлари Мавлонов Маҳрам, Асадов Муҳаммади, Шарипов Холмурод, Шукруллаев Лутфулло, Мирсаидов Усмон, Муродов Вафоқул, Мирзаев Ҳамроқул, 100 ёшли Ҳайитов Очил бобо, Акрамов Умар, Жўраев Соле, Сайматов Самат, Нурматов Мавлон бобо, Исматов Абдулло, Комилов Тош боболар ва бошқаларни халқимиз яхши эслайдилар ва уларнинг номлари абадийлаштирилган.
Венгрия урушида ҳам қишлоқдошларимиз қатнашган, жумладан Очилов Рауф, Насимов Носе ва бошқалар. Афғон уруши қатнашчиларидан Ҳамидов Холиқ, Сайфиев Хўжмамат, Нуруллаев Ҳасан, Сайфиев Нигмамат, Муродов Исомиддин, Зикриёев Раҳимберди, Нормуродов Мирзомурод, Азизхўжаев Мўмин, Солиев Мурод, Азизов Искандарлар қишлоғимиз ҳурмат-эътиромига сазовор кишилардир. Меҳнат қаҳрамони Халилов Зоир ва меҳнат фахрийларимиздан ака-ука Ботир ва Аскар Ҳайитовлар, Баротов Одил, Баҳронов Ориф, Азизов Азимбой, Абдуллаев Амон, Ҳайдаров Барот, Пулотов Турсун, Қодиров Шукур, Орипов Эргаш, Рашидов Абдуҳаким, Очилов Мамат, Очилов Мажид, Шодиев Эргаш, Холмуродова Тамара, Сатторов Саид, Аҳадов Сафо, Авазов Мурод, Воҳидов Ўринбой, Эгамов Аҳрор, Насимов Аҳтам, Аҳроров Толмас, Зарипов Аҳрор, Ўринова Майрам, Халилова Иқбол, Муродов Нодир, Амиров Салмон, Қурбонов Ҳасан, Азизов Абдураҳмон, Муродов Қодир, Азизов Абдужамил ҳожи ва бошқа кўплаб қишлоқдошларимизнинг халқимиз учун беминнат меҳнатлари синган. Шунинг учун уларнинг номларини ҳурмат ва эҳтиром билан тилга оламиз.
Ҳозирги кунда ҳам Ватан равнақи, халқ тинчлиги, маҳалла ободлиги учун ўз хизматини аямай, манзилларимизни кўркам, элимизни шод қилаётган маҳалла фаолларимиздан Одилов Сафо, Орипов Равшан, Паттиев Сулаймон, Набиев Толиб, Худойбердиев Немат, Соҳибов Самат, Азимов Абдуҳалим, Яқубов Амриддин, Амонов Сўҳроб, Зарипов Алишер, Фозилов Комил, Азимов Абдухалил, Яқубов Шавкат, Гадоев Комил, Иноятов Нусрат, Орипов Юсуф, Ғаниев Аҳтам, Эргашев Шерали, Асадов Бахтиёр, Амиров Равшан ва маҳалла имоми Мирзаев Ўткир, маҳалла маслаҳатчиси З.Насимовалар ташаббуслари билан Урганжи маҳалласида 9 Май – “Хотира ва қадрлаш” куни байрами тантанали равишда ўтказилди. Тадбирга авваламбор кекса нуронийлар, Афғон уруши қатнашчилари, маҳалла фаоллари ва меҳмонлар таклиф этилиб, байрам дастурхони ёзилди. 7 нафар Афғон уруши қатнашчиси совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Тўшакда ётган 6 нафар фахрий ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди.

Ў.АҲРОРОВ, Урганжи МФЙ раиси


Дата добавления: 26/05/2017 16:03;   Просмотров: 1546
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку