бунинг учун қуйидагиларга эътибор бериш шарт
Бугунги кунда туманимиздан бориб, чет элларда ишлаётган якка тартибдаги тадбиркорлар кўпчиликни ташкил этади. Улар чет элда ишлаб ёки малака ошириб келиб нафақага чиқиш учун туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига мурожат қилмоқдалар. Бунинг учун нималарга эътибор қаратиш керак? Бу саволга жавобни ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган Фармон ва қарорлардан ўқиб, билиб олишимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг чет элда ишлаётган мамлакатимиз фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажи ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 2016 йил 22 февралда қабул қилинган 46-сонли қарорида булар алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар мавжуд:
1. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс.
2. Солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим.
3. Якка тартибдаги тадбиркор.
4. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятини амалга оширувчи оила аъзоси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 46-сонли қарорида юқоридаги фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартиби айтиб ўтилган.
Мисол учун чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан суғурта бадалларини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:
Ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
бир йўла – Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч ой мобайнида.
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда суғурта бадали тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатлари кўрсатилган сана суғурта бадали тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилия, исм, отасининг исми, СТИР ва тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 46-сон қарорида кўрсатиб ўтилган 5 тоифадаги фуқаролар нафақага чиқиш даврида ҳар хил муаммолар, қийинчиликларга дуч келмасликлари учун жамғармага мурожаат қилишлари мумкин.
Ф.ҒАНИЕВ,
туман БТПЖ бўлими бошлиғи
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.