Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ

04-08-2017 15:03

Бу йил Самарқанднинг икки туманидан ташқари барча
туманларида такрорий экин сифатида картошка экилади

 

МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАНФААТЛАРИ КАФОЛАТЛАНГАН

04-08-2017 15:00

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерациясига ишлаш учун кетаётган бир гуруҳ меҳнат мигрантлари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

ЯНАДА ТАШАББУСКОР ВА ФАОЛЛИК ТАЛАБ ЭТИЛАДИ

04-08-2017 14:57

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан 2017 йил 12 июлдаги видеоселектор йиғилишидаги маърузасининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, партиямиз фаолиятидаги камчиликларни таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш, ўз электоратимиз олдида партиямизнинг сайловолди дастурларида илгари сурилган ғоя ва мақсадларни кўрсата олишимиз бугунги куннинг талабидир.

 

ИШДА БУРИЛИШ БЎЛИШИ ШАРТ

04-08-2017 14:55

Маълумки, жорий йилнинг 12 июлида муҳтарам Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтган эди. Унда сиёсий партияларнинг ўз сайловолди дастурлари ижроси борасидаги фаолиятлари чуқур таҳлил қилиниб, жиддий танқид остига олинди.

 

ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!

04-08-2017 14:50

Ана шу шиор остида мактаб, коллеж, маданият ва аҳоли дам олиш масканларида махсус ҳисобга олинган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари иштирокида маданий, маърифий тадбирлар уюштирилди.

 

ЁШЛАР ТАШКИЛОТИ

04-08-2017 14:45

Шу куни туман ёшларининг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Р.Қобилов билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда Р.Қобилов сўзга чиқиб, жумладан шундай деди:
– Давлатимиз раҳбари ёшлар муаммоларини ўзининг шахсий муаммоси сифатида қабул қилади, уларни юрагидан ўтказиб, ҳал этиш учун барча чора-тадбирларни кўради. Бунга жавобан биз, ёшлар ҳам Президентимизга қанот бўлиб, Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоғимиз шарт. Шундагина ёшлар олдида турган камчиликлар ўз-ўзидан ечим топади.
Ўз навбатида туманимиз ёшлари ҳам Р.Қобиловга ўқиш ва ишда ўзларини муносиб кўрсатишларига ваъда беришди.

 

МАМЛАКАТИМИЗДА БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИ ХОТИРЛАШ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

04-08-2017 14:38

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида юртимизнинг барча ҳудудида Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.

 

ИСЛОМ – ЭЗГУЛИК МАНБАИ

28-07-2017 15:57

Улуғ ҳадисшунос олим Имом Бухорий ўз мероси билан ислом динини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшибгина қолмай, дунёвий илмлар хазинасини ҳам бебаҳо асарлари билан бойитган. Ушбу хазина билан танишар эканмиз, уларда инсонпарварлик, Ватанга муҳаббат, инсоннинг инсонга бўлган меҳри, одоби мадҳ этилганини англаймиз, шуларга амал қилиш ғоялари бизда мужассам бўлади.

 

ГИЁҲВАНДЛИК ЗАНЖИРИГА ТУШГАН УРГУТЛИКЛАР

28-07-2017 15:55

Орамизда шундай инсонлар борки, боши тошга тегса ҳам, бир қамалиб чиқса ҳам ўзига тегишли хулосани чиқара олмас экан. Улар учун кўнгил майлидан бошқа ҳеч нарса муқаддас ёки қадрли бўлмас экан. “Ўрганган кўнгил ўртар” деганларидек, улар қилган жиноятларини қайта такрорлайверишар экан.

 

СУВ – ҲАЁТ МАНБАИ

28-07-2017 15:46

Туманимиз азалдан Худо назари тушган замин ҳисобланади. Бунда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон ерга сифатли ишлов бериб, уруғ қадайди ва мўл қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун сувдан оқилона фойдаланиб, экинларни суғоради. Натижада етиштирилган сабзавот, боғ ва узум ҳосили дастурхонларимизни безаб, кўзларни эса яйратади. Бунинг учун албатта, сувчиларга офаринлар айтишимиз керак. Негаки, улар ҳар қатра сувни қадрлаб, тежаб экинларга обиҳаёт тарқатишади.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку