Шу йил «тут пишди» пайтлари эди.
Акром бобо ваҳимали туш таъсирида саҳарлаб уйғониб кетди. Бир неча муддат шу даҳшатли тушидан хавотирга тушиб, карахт бўлиб ўтирди. Тушида бу фоний дунё билан хайрлашаётган эмиш...
ХХ аср адабиёт осмонида чарақлаган юлдузлардек из солган «Жамила», «Юзма-юз», «Бўтакўз», «Сарвқомат дилбарим», «Биринчи муаллим», «Сомон йўли», «Алвидо, Гулсари», «Оқ кема», «Эрта қайтган турналар», «Соҳил ёқалаб чопаётган олапар», «Асрни қаритган кун», «Қиёмат», «Кассандра тамғаси», «Қулаётган тоғлар» каби дурдона асарлар Ч. Айтматов мактабининг нақадар пурҳикмат , сержило, бир сўз билан айтганда, бадиий юксаклигидан далолат беради. Бу мактаб ҳали минг йиллар давомида қанчалаб келажак авлодлар учун хизмат қилади.
Асил Рашидов, профессор
Нормурод КаримЗоДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг жорий йилнинг 5 апрелидаги «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ўта муҳим, долзарб ва юксак аҳамиятли ҳужжат бўлди.
Дарҳақиқат Самарқанд суви қадимдан шифобахш ва маззали ҳисобланган. Шуни эътиборга олиб тадқиқотчи Т. Абдуллаев ушбу рисолани ёзиб, Зарафшон воҳасининг юксалишида асосан шу номдаги дарё билан боғлиқлигини қайд этган. Маълумотларга кўра милодий XVIII асрдан бошлаб дарё Зарафшон номини олган ва у «зар сочувчи» деган маънони англатган. Дарёнинг ҳосил бўлиш, унга қуйиладиган кичик дарёлар ва унда ҳосил бўлган Дарғом канали, Самарқанд вилоят ҳудудидаги Оқдарё ва Қорадарёларга ажралиб, Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳудудида дарёлар бирлашиб, яна Зарафшон номи билан аталади. Шундан сўнг Зарафшон Қизилқум чўлларига кириб бориб Бухоро вилояти Қоракўл туманида тугайди.
Неъмат Хўжаев номини нафақат туманимиз, балки мамлакат зиёлилари яхши билишади. Негаки, у шу пайтга қадар аҳоли саломатлиги йўлида баракали меҳнат қилиб, мамлакат Соғлиқни сақлаш соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ АЪЗОСИ, ХУРШИД НУРУЛЛАЕВ "ЁМҒИР ҲИДИ", "ТУҒЁН", "МУҲАББАТ МУЛКИ", "ЎЙНАБ ГАПИРСАНГ ҲАМ, ЎЙЛАБ ГАПИР", "ҲАММАСИ АСАБДАН" КАБИ АСАРЛАРИ БИЛАН КИТОБХОНЛАРГА ЯХШИ ТАНИШ.
Номи шоири маҳбуб шодравон Қутбӣ Киром барои мардуми адабдўсти ноҳияи мо ошност. Ин бузургмарди саропо шеъру тарона барои маҳалҳои гуногуни Самарқанд ва манзараҳои дилфиреби кўҳистону деҳистони марзи бобоӣ ашъори зиёде офаридааст.
Азал-азалдан Шарқда тарихий-маданий меросга, миллий қадриятларга эҳтиром билан қараб келинган. Бизнинг тезкор замонамизда бу анъаналар бир қадар сусайгандек таассурот қолдираётган эди. Яхшиям кейинги пайтларда юртимизда бу каби масалаларга қайта эътибор берилаётганлиги туфайли амалга оширилаётган тадбирлар ўзининг самарали натижаларини бермоқда. Унутилаёзган сиймоларнинг хотиралари тикланмоқда, китоблар нашр этилмоқда. Ушбу тўплам шу йўлдаги саъй-ҳаракатлардан биридир.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.