Дарҳақиқат Самарқанд суви қадимдан шифобахш ва маззали ҳисобланган. Шуни эътиборга олиб тадқиқотчи Т. Абдуллаев ушбу рисолани ёзиб, Зарафшон воҳасининг юксалишида асосан шу номдаги дарё билан боғлиқлигини қайд этган. Маълумотларга кўра милодий XVIII асрдан бошлаб дарё Зарафшон номини олган ва у «зар сочувчи» деган маънони англатган. Дарёнинг ҳосил бўлиш, унга қуйиладиган кичик дарёлар ва унда ҳосил бўлган Дарғом канали, Самарқанд вилоят ҳудудидаги Оқдарё ва Қорадарёларга ажралиб, Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳудудида дарёлар бирлашиб, яна Зарафшон номи билан аталади. Шундан сўнг Зарафшон Қизилқум чўлларига кириб бориб Бухоро вилояти Қоракўл туманида тугайди.
Шундан кейин муаллиф Самарқанд шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни сув таъминоти билан таъминлаш тўғрисида қизиқарли маълумотларни келтиради. Шавдор канали ва ундан ажралиб чиққан ариқлар, Дарғом канали тарихий энг қадимий Мирзаариқ каналлари тўғрисида ҳам қизиқарли маълумотлар берилган. Шунингдек, китобда сувнинг сарфланиши. Саноатда қўлланилиши, унинг инсон организми учун муҳимлиги, Самарқанд суви тўғрисидаги ҳақиқатлар ўз ифодасини топган. Бу билан ўқувчи сувнинг оби ҳаёт эканлигига яна бир бор иқрор бўлади.
Хуллас, сув тириклик манбаи, поклик, мусаффолик рамзи. Сув инсоннинг ҳаёт кечириши учун асосий қувват манбаидир. Бугунги кунда инсониятга неъмат қилиб берилган сувни ҳам исроф қилаётган, бу бебаҳо неъматга кўр-кўрона бепарво муносабатда бўлаётган кишиларнинг ҳам борлиги ачинарли ҳол. Ҳаётимиз учун энг зарур неъмат бўлган сув исрофи ҳаммасидан ошиб тушмоқда. Уни исроф қилиш етмаганидек, айрим кишилар томонидан сув ҳавзаларига, ариқ, канал ва сув шахобчаларига турли чиқиндилар ташланмоқда. Китобда бебаҳо-ю ҳозирча беқадр бу неъматнинг увволи тутмаслиги учун қимматли маслаҳатлар берилган.
Н.МЕҲРАНГИЗ, Н.ОЛИМОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.