Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Адабиёт

ОНА ДУОСИНИ ОЛ

21-07-2017 15:22

Саноат ҲАФИЗОВА
Бўзи маҳалласи

 

ҚАБУЛХОНА

14-07-2017 16:50

Бир кас кўрдим - эгиб қўймиш букри ҳаёт,
Юрагида армон юки тугун-тугун.
Катта эшик ортидаги муҳтарам зот,
Қалбингизни қабулхона қилинг бу кун!

Келди Сизмас - Адолатни у ахтариб,
Лаби титраб остонада турар ғариб.
Қучоқ очиб, бағрингизга босинг бориб,
Қалбингизни қабулхона қилинг бу кун!

Қоғоз қалқон бўлолмайди - о, чин - энди,
Шаффоф, очиқ қабулхона - очун энди.
Занглаб кетган дил қулфини очинг энди,
Қалбингизни қабулхона қилинг бу кун!

Билмам, келмиш қай қишлоғу қай овулдан,
Паноҳ сўраб қайси жала, қай довулдан.
Оҳ, охирги ишончин ҳам сиз совурманг,
Қалбингизни қабулхона қилинг бу кун!


Бош урмиш не-не пойгакка у бечора,
Пешонаси ғурра, кўкси пора-пора.
Дил дардига сиздан малҳам топса зора,
Қалбингизни қабулхона қилинг бу кун!

Силдай бурар, ёши силқиб, чўккудай тиз,
Тиргак бўлинг - у ҳам битта жигарингиз,
От устида турган пайти эгарингиз
Қалбингизни қабулхона қилинг бу кун!

Шеърим тошдай ботмасин, эй бек, тўралар,
Қарзингиз кўп элдан - бирма-бир сўралар.
Эшигингиз чертиб, яна ким мўралар -
Қалбингизни қабулхона қилинг бу кун!

Шу эл пошшо - баримиз бир фуқаро , қул,
Толейимиз кулгай бизни алқаса ул.
Десангиз гар: дуоларим бўлсин қабул,
Қалбингизни қабулхона қилинг бу кун!

 

ОВУЛДОШЛАРИМ

07-07-2017 16:20

Қирғизистон шеърияти Қирғиз тилидан шеърларни
Турсунбой Адашбоев таржима қилган

 

ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

28-06-2017 14:09

Яқинда Тошкентдаги “Турон замин зиё” нашриётида босмадан чиққан “Ҳикматлар гулдастаси” китобида муқаддас ҳадислардан олинган ҳикматлар, улуғ азиз-авлиёлар, алломалар ва шоирларнинг ахлоқ-одоб тўғрисидаги теран фикрлари, турмушнинг турли соҳаларига тегишли халқ дурдоналари жамланган. Бу ҳикматлар ҳар бир ўқувчининг маънавиятини бойитишга, комил инсон бўлиб шаклланишига кўмак беради.

 

ҚАЛАМ ҲУЗУРИДА

28-06-2017 13:51

ҚУТЛУҒ ЁШ МУБОРАК

 

ЁМҒИРЛИ ХИЁБОН

09-06-2017 15:13

Ёмғир оша ёлғиз кезяпман,
Хиёбон узун ва йўлим ғамгин,
Аммо бу йўлдан қайта олмайман:
Биргина умид билан ёнаман.
Оҳ, тун,
Орзу ўтини қўлида ушлаган
Алвон чиннигул каби ёндирганни менга кўрсат.
Унинг юзидан, чиннигул янглиғ,
Нотайин ғам-ҳасрат уфурарди,
Гул атри билан Ўз атрофини чулғарди.
Ғамгин ва мотамсаро юз билан
У ёрқин чечакни эмас, балки
Ғам-андуҳни хиёбон бўйлаб олиб ўтганига
Менинг ишончим комил.
Худди мен каби ёмғир оша
Бир ўзи беҳуда кезмоқда.
Қўлида ўз шамсияси ва
Ёмғир уни тинимсиз саваламоқда.
Ғам-андуҳни енгишга у қодир эмас:
Сукутда, ҳасратда кезади у жим.
Мен сари яқинлашар экан,
У сукут ва ҳасрат билан
Узоқ-узоқларга нигоҳ ташлади,
Тушдек тушунарсиз бўлган бу нигоҳ
Бўшлиқ бўйлаб нола янглиғ таралди,
Аммо тез орада у сўнди.
Қиз ёнимдан чиннигулдек ўтиб кетди,
Ёмғирда мен уни зўрға фарқладим,
Орзудай мени абадий тарк этди,
Қувончимни сезмасдан, жимгина,
Ёмғирли хиёбон адоғидаги
Эски девор бағрига сингиб кетди.
Ёмғир оша ёлғиз кезяпман,
Хиёбон узун ва йўлим ғамгин.
Аммо бу йўлдан қайта олмайман:
Биргина умид билан ёнаман. Оҳ, тун,
Орзу ўтини қўлида ушлаган
Алвон чиннигул каби ёндирганни менга кўрсат.

 

КИТОБХОНЛИК КЕЧАСИ

02-06-2017 14:01

Дунёда ҳар нарсанинг ўлчови, мезони, баҳоси бўлади. Лекин, бир неъмат борки, унинг таърифига сўз ожиз, баҳосига ҳеч қандай хазина, бойлик етмайди.

 

Нариги соҲилдан Қардош ҚичҚирди

02-06-2017 13:58

Туркманистон шеърияти

 

Назмий тилаклар

02-06-2017 13:55

“ГУЛОБОД ТОНГИ” ГАЗЕТАСНИНГ 60 ЙИЛЛИГИГА

 

ДУРАХШИ АХТАРИ АДАБ

19-05-2017 15:44

Агар олими барҷастаи суханшинос, доктори улуми филологӣ, профессор Шавкат Шукуров дар қайди ҳаёт мебуд, мухлисони каломи бадеъ 85-солагии зодрўзи ин бедилшиноси мўътабарро қайд менамуданд.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку