Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Маданият

ЁШ БЛОГЕРЛАР БИЛАН СУҲБАТ

13-05-2020 16:23

Таҳририятимизда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган ёш блогерлар билан давра суҳбатининг мавзуси ижтимоий тармоқлар, таҳририят ва ҳокимлик сайтларида ёритилаётган ахборотлар мазмун-моҳияти, қамров ва тезкорлигини ошириш, энг муҳим ва холис хабарларни бериш, туман "Гулобод тонги" газетаси ижодий ходимлари билан ҳамжиҳат бўлиб ишлаш каби масалаларга бағишланди. Аҳолини қийнаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш борасида давр талабига ҳамоҳанг ижобий ишларни кенг тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди.

Ўз мухбиримиз

 

РУҲИ БАРҲАЁТ СИЙМОЛАР

07-05-2020 18:08

"Сизга боқиб турган бу тийрон кўзлар", кўкси орден-медалларга тўла нуроний сиймолар туманимизнинг Ўрташиқ ва Кўисахо маҳаллалари фарзандлари бўлиб, ҳар бирининг ўз фронт йўли, тақдир синови ҳамда жанговар саргузаштлари бор. Афсуски, улар бугун орамизда йўқ. Аммо эзгу ишлари, босиб ўтган зафарли йўллари, панд-ўгитлари, ажойиб инсоний хислатлари ҳамон ёдимизда, қалбимизда. Солиҳ фарзандлар, суюкли невара, эвараларнинг тилида, дилида.

 

САРОЙМУЛК ХОНИМ

25-03-2020 16:14

Соҳибқирон Амир Темур Сароймулк хонимни ўз никоҳига олгач, "кўрагон" унвонига мушарраф бўлди. Кўрагон ибораси мўғилча сўз бўлиб, " куёв" деган маънони ифодалайди. Сароймулк хоним мўғул хонларидан бирининг қизи бўлганлиги туфайли Амир Темур мўғул хонининг куёви, яъни "Темур кўрагон" номини олган эди. Амир Темур маликани ўз никоҳига олгунга қадар ҳарамида бошқа хотинлари ҳам бўлган. Лекин хон авлодига мансуб Сароймулк хоним ҳарамидаги барча маликалардан фарқли равишда "катта хоним" ёхуд "Бибихоним" деган унвонга сазовор бўлади. Албатта бундай мартабага эришиш, ҳукмдор эъзозига лойиқ бўлиш учун ақл-заковат, дид-фаросат бош омил бўлган. Зотан, тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Сароймулк хоним нозик дид ва фаросати билан ўзгалардан ажралиб турадиган, ҳусн-латофат бобида ҳам беназир аёллардан эди.

 

ЎЗ-ЎЗИМДАН ИНТЕРВьЮ ЁКИ СЎНГГИ СЎЗ ЎРНИДА

19-03-2020 15:27

Нусрат РаҲмат, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

 

5 ТАШАББУС МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МАСКАНИДА

12-03-2020 16:11

Мактаб - болалар кўп вақтини ўтказадиган таълим маскани ва бу даргоҳда улар ўзларидаги энг яхши сифатларни ўзлаштирадилар. Ёшларнинг илм ўчоғида кечадиган олтин дамлари янада самарали ўтиши учун ҳар бир дарсдан тортиб, байрам кечалари, тўгараклар фаолиятигача янгича ва замонавий кўринишда ташкил этилишини даврнинг ўзи тақоза этмокда. Ёшларни маънавий ва жисмоний камолотга эришишини кўзлаган Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси фарзандларимизнинг хақиқий баркамол, етук ва муваффақиятли инсон бўлиб етишига хизмат қилаётгани ўтган қисқа вақтдаёқ ўз исботини топмоқда.

 

ВАТАННИ МАДҲ ЭТИШ - ОЛИЙ САОДАТ

12-03-2020 15:40

Яқинда 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида "5 ташаббус Наврўзда" фестивали бўлиб ўтди.

 

БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИ

06-03-2020 10:38

Туманимиздаги 24-МТТ да 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

 

БЕШ ТАШАББУС АМАЛДА - 2

14-02-2020 13:01

Тумандаги 51-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижросига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 

ИЛМ ВА МАЪРИФАТ - САОДАТ КАЛИТИДИР

12-02-2020 15:55

"Энг катта бойлик - бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос - бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик - бу билимсизликдир!"
Ш.Мирзиёев

Маънавиятнинг мазмун-моҳиятини англаш учун унинг келиб чиқиш тарихини билиш керак.

 

ШОҲ ВА ШОИРНИ ЁД ЭТИБ...

12-02-2020 15:47

Бетакрор истеъдод соҳиби, шоир, тарихчи, кўп қиррали илм эгаси, давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишлаб барча таълим муассасаларида Бобурхонлик кечалари ўтказилмоқда.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку