"Сизга боқиб турган бу тийрон кўзлар", кўкси орден-медалларга тўла нуроний сиймолар туманимизнинг Ўрташиқ ва Кўисахо маҳаллалари фарзандлари бўлиб, ҳар бирининг ўз фронт йўли, тақдир синови ҳамда жанговар саргузаштлари бор. Афсуски, улар бугун орамизда йўқ. Аммо эзгу ишлари, босиб ўтган зафарли йўллари, панд-ўгитлари, ажойиб инсоний хислатлари ҳамон ёдимизда, қалбимизда. Солиҳ фарзандлар, суюкли невара, эвараларнинг тилида, дилида.
Иккинчи жаҳон уруши даҳшатлари, қонли тўқнашувларини қирчиллама йигитлик чоғида ўз кўзлари билан кўрган, турли жанггоҳларда мардлик ва жасорат кўрсатиб, оғир жароҳатларни бошдан кечириб оламшумул зафарни таъминлашда муносиб улуш қўшганбу азамат юртдошларимиз ҳаёт бўлганларида Ғалабанинг 75 йиллигини 100-110 ёшларида ўз бахтиёр авлодлари бағрида нишонлаган бўлишарди. На илож, уларнинг порлоқ хотиралари, ёруғ ва сарбаланд сиймолари олдида бош эгиб, руҳи покларига дуолар ўқишни канда қилмасак бўлгани.
МЕҲРАНГИЗ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.