Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ШОҲ ВА ШОИРНИ ЁД ЭТИБ...

Бетакрор истеъдод соҳиби, шоир, тарихчи, кўп қиррали илм эгаси, давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишлаб барча таълим муассасаларида Бобурхонлик кечалари ўтказилмоқда.

Албатта, бу бундай тадбирларнинг ўтказилиши буюк бобокалонимизнинг бой маънавий меросини чуқурроқ ўқиб ўрганиш, таҳлил қилиш баробарида ўқувчиларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошишига, уларнинг иқтидор ва истеъдодларини намойиш этишларида хизмат қилади. Бунда эса бевосита ўқитувчи-педагогларнинг юксак маҳорати, изланувчанлиги ва ташаббускорликлари муҳим ҳисобланади.
43- умумий ўрта таълим мактабида ҳам ана шундай тадбир ўтказилди. "Шоҳ ва шоирни ёд этиб..." деб номланган ушбу бадий кеча она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ҳамда 6 "Б" синф раҳбари Диловар Негматова раҳбарликлари остида ташкил этилди. Унда 6 "Б" синф ўқувчилари Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазал ва рубоийларидан ёд ўқишди, шоҳ ва шоир ҳаётига бағишланган саҳна кўринишини намойиш этишди. Бобур сиймосини Давлат Рустамов юксак маҳорат билан талқин этди.
Тадбир йиғилганларда маънавий озуқа бера олганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Дилноза САЛОМОВА,
43-умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси


Последнее редактирование: 12/02/2020 15:48;   Просмотров: 878
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку