Тумандаги 51-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижросига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, нуронийлар, устоз ва мураббийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Н.Мавлонов, туман «Нуроний» жамғармаси раиси О.Алиев ўсиб келаётган ёш авлоднинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ҳамда китоб мутолааси борасидаги изланишлари, пировардида маълум бир ютуқларга эришаётганини эътироф этди. Келгусида ўз меҳнати, интилиши билан мамлакатимиз байроғини баланд кўтарувчи йигит-қизлар етишиб чиқишига умид билдирди. Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан 5 та ташаббус бўйича ташкил этилган тўгараклар тақдимоти намойиш этилди. Шунингдек, мактаб жамоаларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ва китоб мутолаасига қизиқишларини янада ошириш мақсадида ўқувчи-ёшлар учун мактаб кутубхонасига 100 дона бадиий адабиёт совға қилинди. Шундан сўнг ёшлар билан учрашув ҳам ташкил этилди. Суҳбат жараёнида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Худди шундай тадбир 14-умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди.
Ўз мухбиримиз
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.