Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ВАТАННИ МАДҲ ЭТИШ - ОЛИЙ САОДАТ

Яқинда 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида "5 ташаббус Наврўзда" фестивали бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов шаклида ўтказилган фестивалда "Ватанни мадҳ этиш - олий саодат" шиори остида мактаблардаги хор жамоалар ҳамда "Ёшлик рақси" йўналиши бўйича рақс гуруҳлари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 13 февралдаги "Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларида "5 ташаббус Наврузда" фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш ҳақида"ги 47-сонли буйруғи асосида ташкил этилган фестивалда хор жамоалари ўртасида 54-мактаб жамоаси 97 балл тўплаб 1-ўринни, 30-мактаб жамоаси 89 балл тўплаб 2-ўринни ва 86 балл тўплаган 40-мактаб жамоаси 3-ўринни эгаллади.
"Ёшлик рақси" кўрик-танлови бўйича 24-мактаб жамоаси 80 балл тўплаб 1-ўринни қўлга киритган бўлса, 43-мактаб жамоаси 67 балл тўплаб 2-ўринга, 62 балл тўплаган 51 - мактаб жамоаси эса 3-ўринга муносиб топилди.
Энди ўз йўналишлари бўйича фестивал ғолиби бўлган 54-мактабнинг хор жамоаси ва 24-мактабнинг рақс гуруҳи фестивалнинг вилоят босқичида иштирок этишади.

Т.ЮСУПОВ
Суратлар муаллифи Ҳусен ЖАЛИЛОВ


Последнее редактирование: 12/03/2020 15:43;   Просмотров: 819
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку