Глобаллашув яшин тезлигида дунёни ўраб, чирмаб олаётган бир пайтда инсон маънавиятига айниқса, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи хуружлар кун сайин кўпайиб бормоқда. Бундай хуружлар негизида "оммавий маданият" ниқоби остида ҳаракатланувчи ахлоқий бузуқлик, миллий-маънавий қадриятларга беписандлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш ётибди. Бундай жараёнда миллий қадриятларни сақлаб қолиш осон эмас. Негаки, айрим қизларимиз замонавий кийиниш ортида афсуски "Менинг юриш-туришим, одатларим миллий маданиятимизга, маънавиятимизга мосми?", "Мен ўзлигимни унутиб қўймаяпманми?" деган саволларни бермай қўйганлари ҳам айни ҳақиқат.
Туманда жорий йилнинг 1 январь ҳолатида 35 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 5338 нафар, 3 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 150 нафар ва 16 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 400 нафар, жами 54 мактабгача таълим муассасаларига 5888 нафар (27,3 %) болажонлар қамраб олинган эди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Носир Мавлонов аҳоли ўртасидаги ишсизлик даражасини камайтириш, фуқароларни доимий ва вақтинча иш билан таъминлаш, бу борадаги муаммоларни бартараф этишда ушбу марказнинг фаолияти муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этди. Янги бинода яратилган қулайликлар соҳа ходимларининг янада самарали фаолият кўрсатиши ҳамда одамларга эзгу мақсадлар йўлида хизмат қилишини таъкидлади.
Тумандаги "Оқ амур балиқлари" фермер хўжалиги ҳудудида "Балиқ сайли" бўлиб ўтди. "Балиқ сайли" вилоят ҳокимлиги ҳамда "Ипотека-банк"нинг Самарқанд филиали ташаббуси билан "Сартепо агрофуд импекс" МЧЖ ва "Оқ амур балиқлари" фермер хўжалиги томонидан ташкил этилди.
Яқинда "Нуроний" жамғармаси туман бўлими ташаббуси билан "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" шиори остида 60 нафар ёши улуғ фаол тумандошларимиз Хожа Аҳрори Вали, Имом ал-Бухорий, Махдуми Аъзам, Хожа Дониёр, Шоҳизинда, Ислом Каримов мақбараси ва Гўри Амир зиёратгоҳларида бўлиб, олам-олам таассурот билан қайтадилар.
Ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, янгилик ва ўзгаришлардан оммавий ахборот воситалари ходимларини хабардор қилиш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Тойлоқ туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган ушбу тадбир туман "Қўшчинор" газетаси таҳририятининг янгиланган биноси ҳамда ижодий жамоа фаолияти билан танишишдан бошланди. Таҳририятда узоқ йиллар баракали меҳнат қилиб келаётган зуллисонайн шоир Абдулла Нисорий ўзининг "Чақнасин кўздан олов" номли янги шеърлар тўпламини иштирокчиларга ҳадя этар экан, қадимий Шовдор (бугунги Тойлоқ) тумани ҳусну жамоли, шон-шуҳрати, олижаноб ва меҳнатсевар ҳалқига бағишлаб ёзган ғазалида жумладан, шундай дейди:
Туман ҳокими Носир Мавлонов ички ишлар идоралари ходимларини касб байрами билан табриклади. 25 октябрь - Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими бугунги кунда юртимизда ички ишлар органи фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллигига бағишлаб, туман ХТБ га қарашли 24-умумтаълим мактабида "Тил - дил кўзгуси" номли байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда мактаб директори И. Дониёрова раҳбарлигида мактабнинг барча ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Дастурнинг кириш қисмида 5-9-синф ўқувчилари ўзбек тилининг тарихидан бошлаб, то бугунги кунга қадар босиб ўтган шонли йўллари ҳақида маълумот бериб, тилимизнинг ҳозирги мавқеи Ўзбекистон Республикасининг Давлат конституциясида белгилаб қўйилган ўрни ҳақида маълумот бердилар.
АМИНЖОН ТОШЕВ:
Турмушимизда тинчлик ва осоишталикдан ортиқроқ неъмат йўқ. Бу неъматни эса қадрлаш ва бардавом бўлишини таъминлашда огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш учун туман ички ишлар ходимлари жонбозлик билан хизмат қилишмоқда.
Туман ички ишлар бўлими бошлиғи, полковник Аминжон Тошев билан бўлган суҳбатимиз ҳам қўлга киритилаётган ютуқлар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш тўғрисида бўлади.
14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли хотин-қизлар ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда Зулфия номидаги Давлат мукофотига танлов ўказилиб келинади. Шу муносабат билан 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида ушбу танловнинг туман босқичи ўтказилди. Унда 7 та йўналиш (адабиёт, спорт, фан, таълим, санъат, жамоатчилик йўналишлари) бўйича 93 та номзод иштирок этди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.