Мактаб - болалар кўп вақтини ўтказадиган таълим маскани ва бу даргоҳда улар ўзларидаги энг яхши сифатларни ўзлаштирадилар. Ёшларнинг илм ўчоғида кечадиган олтин дамлари янада самарали ўтиши учун ҳар бир дарсдан тортиб, байрам кечалари, тўгараклар фаолиятигача янгича ва замонавий кўринишда ташкил этилишини даврнинг ўзи тақоза этмокда. Ёшларни маънавий ва жисмоний камолотга эришишини кўзлаган Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси фарзандларимизнинг хақиқий баркамол, етук ва муваффақиятли инсон бўлиб етишига хизмат қилаётгани ўтган қисқа вақтдаёқ ўз исботини топмоқда.
5 муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида 4-умумий ўрта таълим мактабида ҳам "Беш ташаббус ўқувчилар нигоҳида" номли тадбир ҳафталиги эълон қилиниб, унда мактабнинг барча синф , айниқса, бошланғич синф ўқувчилари фаол қатнашди.
Мактабнинг 4"б"- синф ўқувчилари ўзлари мустақил равишда саҳналаштирган халқ эртаклари намойишида мусиқий композиция яратиб, қўғирчоқ театри услубини қўллаганлари уларнинг тадбирга ижодий ёндошган ҳолда тайёргарлик кўришганини кўрсатди. Томошабинларнинг олқишига сазовор бўлган "Уйча" ва "Буғирсок" спектаклларида ўқувчиларнинг ўзлари ясаган эртак қаҳрамонлари гавдалантирилган жониворларнинг макетларидан фойдаланилгани эса эртакда тасвирланган воқеаларнинг ўқувчилар томонидан тез илғаб олиниши ва қизиқиш уйғотганини таъминлади.
Ҳафталик доирасида 5 та ташаббусни кенг тарғиб этиш мақсадида ўқувчилар 34-сон мактабгача таълим муассасасига ҳам ташриф буюришди ва ўз ижодларини кичкинтойларга намойиш этишиб, уларни хурсанд қилишди.
Тадбирда фаоллик кўрсатган синф ва ўқувчилар ўртасида "Энг фаол синф", "Энг фаол ўқувчи" ва "Энг фаол ижодкор" номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, улар мактаб маъмурияти томонидан тақдирландилар.
Ҳилола РАҲМОНОВА
4-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.