Таҳририятимизда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган ёш блогерлар билан давра суҳбатининг мавзуси ижтимоий тармоқлар, таҳририят ва ҳокимлик сайтларида ёритилаётган ахборотлар мазмун-моҳияти, қамров ва тезкорлигини ошириш, энг муҳим ва холис хабарларни бериш, туман "Гулобод тонги" газетаси ижодий ходимлари билан ҳамжиҳат бўлиб ишлаш каби масалаларга бағишланди. Аҳолини қийнаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш борасида давр талабига ҳамоҳанг ижобий ишларни кенг тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди.
Ўз мухбиримиз
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.