Деҳнав маҳалласида давлат - хусусий шерикчилик асосида "Дилнура Ангелина" номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди.
Туман ҳокими Ш.Жамолов Мирзо Улуғбек маҳалласида аҳоли билан галдаги оммавий сайёр қабулини ўтказди. Қабулда 33 нафар фуқароларнинг турли соҳаларга оид 40 га яқин муаммоли мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир боланинг қобилияти ва истеъдодини ўз вақтида пайқаш, тарбиялаш, рўёбга чиқариш нафақат ота-она, балки бутун жамиятнинг бурчидир.
Ш.МИРЗИЕЁВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 10 апрель куни "Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифатли янгича тизимини татбиқ этиш тўғрисида"ги фармон ҳамда "Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор имзоланди. Унга кўра Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига Ички ишлар вазирлигидан Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, унинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ҳамда Ёнғин хавфсизлиги институти, Мудофаа вазирлигидан Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишнинг бошқарув хизмати берилди. Гидрометеорология хизмати маркази эса Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилмоқда.
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида инсон, унинг манфаати, шаъни ва қадр-қиммати устувор аҳамият касб этмоқда. Бугун халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвиши билан яшаб, моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш, яхши яшаш учун муҳим шароитлар яратиш ҳукуматимиз, барча давлат идоралари олдидаги долзарб вазифалардан биридир.
- Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман ҳокими Шуҳрат Жамолов бошчилигида бир гуруҳ фаоллар Жўйисой маҳалласида истиқомат қилувчи 105 ёшли Муқаддас момо Олимова хонадонига ташриф буюриб, онахонга ногиронлик аравачаси ва совға- саломлар улашишди.
Туман ҳокимининг бу сафарги оммавий сайёр қабули тумандаги "Хаймари боло" МФЙ марказида бўлиб ўтди. Ҳоким бўлим ва бошқармаларнинг раҳбарлари, масъуллар билан аввало маҳалла ҳудудидаги эски ва бўш турган масжитни кўздан кечирди.
Тумандаги Мирзо Улуғбек маҳалласига муносиб номзодни сайлашда 172 нафар сайлаш ҳуқуқига эга вакил қатнашди. Маҳалла раислигига кўрсатилган уч нафар номзодларнинг тўпланган овози саноқ комиссияси раиси Санъат Самадов томонидан ўқиб эшиттирилди. Энг юқори овоз билан Муродилла Фатҳуллаев яна маҳалла раиси сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатини ишончли ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.
молу жонимизга зиёндир
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.