Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОҚСОҚОЛГА ҚАЙТА ИШОНЧ БИЛДИРИЛДИ

Тумандаги Мирзо Улуғбек маҳалласига муносиб номзодни сайлашда 172 нафар сайлаш ҳуқуқига эга вакил қатнашди. Маҳалла раислигига кўрсатилган уч нафар номзодларнинг тўпланган овози саноқ комиссияси раиси Санъат Самадов томонидан ўқиб эшиттирилди. Энг юқори овоз билан Муродилла Фатҳуллаев яна маҳалла раиси сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.

Сайловда маҳалланинг кейинги фаолияти муҳокама этилди. Меҳнат фахрийлари Бобомурод Зиёев, Рафиқ Нарзиқулов, Раъно Ашурова ва бошқалар сўзга чиқиб, маҳаллада қилинган ишлар ва келгуси режалар тўғрисида фикр билдиришди.
- Маҳалламизда 421 хонадонда 2 минг 986 аҳоли истиқомат қилади, - дейди Муродилла Фатҳуллаев. - Бугун улар томонидан менга яна ишонч билдирилганидан жуда руҳландим. Умид қиламанки, маҳалламизда фаровон турмуш тарзини таъминлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қиламиз.
Сайлов йиғилишида туман ҳокими Шуҳрат Жамолов иштирок этди.

Б. ЗОҲИР

МАСЛАҲАТЧИ ЭНДИ РАИС

Янгижой маҳалласида бўлиб ўтган сайловда ҳам 339 нафар вакилларнинг 248 нафари қатнашишди. Маҳалла раислигига кўрсатилган номзодларнинг тўпланган овози саноқ комиссияси томонидан ўқиб эшиттирилди. Кўп йиллардан буён маҳалла маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Насиба Сатторова 137 та овоз олиб маҳалла раислигига сайланди.

Т.ЮСУПОВ

ҚОЗИАРИҚДА ҲАМ САЙЛОВ ЎТДИ

Қозиариқ МФЙ раиси сайловида 220 нафар вакиллардан 217 нафари иштирок этди. Ошкоралик руҳида ўтган сайловда вакиллар ўз номзодларини ёқлаб овоз беришди. 83,7 фоиз овоз олган тадбиркор Давлат Аҳроров маҳалла раиси этиб сайланди. Вилоят адлия бўлими ходими А.Хусенов, туман Кенгаши депутати Г.Турсунова, туман "Маҳалла" жамоат фонди раиси ўринбосари Н.Солиевлар сайловда иштирок этишди.

Ҳ.УМУРҚУЛОВА


Последнее редактирование: 31/05/2019 11:53;   Просмотров: 870
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку