молу жонимизга зиёндир
Йилнинг қайси фасли, ойи ва куни бўлишидан қатъи назар, ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тез-тез огоҳлантириш ва тарғибот ишлари олиб борилади. Бироқ айрим фуқароларнинг бепарволиги ва лоқайдлиги туфайли, мутахассислар томонидан берилган тавсиялар гўё улар учун эмасдек нописанд қараганликлари боис ёнғин билан боғлиқ турли кўнгилсиз ҳодисалар рўй бериб турибди.
Мисол учун, жорий йилнинг ўтган тўрт ойи давомида туман ҳудудида 22 та ёнғин содир бўлди. Буни қарангки, ёнғинларнинг 21 таси аҳоли турар жойлари, ҳовлиларда юзага келди. Бу бир бахтсиз ҳодиса, аммо унга инсоннинг эътиборсизлиги, носоз асбоб-ускуна ва жиҳозларни ўз вақтида созламаслиги ёки алмаштирмаслиги каби ҳолатлар сабаб бўлган. Шу боис ҳар биримиз ўзимиз ва яқинларимиз, йиллар давомида тўплаган мол-давлатимизни "ўт балоси"дан сақлаш учун соҳа ходимлари томонидан айтилаётган, оммавий ахборот воситалари орқали тавсия этилаётган маслаҳатларга қулоқ тутиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
Жумладан, ёнғин билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқмаслиги учун аввало табиий газдан фойдаланишда белгиланган талабларга риоя қилиш лозим. Носоз газ ускунларини созлатган ҳолда ишлатишни унутмаслик фойдадан холи бўлмайди. Бино ва хонадон ичкариси ҳамда тўшакда тамаки чекиш, ёқилган шам ёки турли хил керосин чироқларни ўчирмасдан қаровсиз қолдириш, носоз электр ускуналаридан фойдаланиш каби омиллар ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлади. Кийимларни газ плиталари устида қуритиш, электр розеткаларга бир вақтнинг ўзида бир нечта электр ускуналарни ўрнатиш, болаларнинг олов билан ўйнаши, уларнинг қўлига чақнаб олов ҳосил қиладиган буюмларнинг тушиб қолиши ҳам худди шундай нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин.
Шундай экан, биз таъкидлаган фикрлар ва мисоллардан тўғри хулоса чиқариб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш офатлардан ҳимояланишга замин яратади.
М.КЕЛДИЁРОВ,
туман ЁХБ
инспектори, лейтенант
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.