Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

ЮРТ ТАЯНЧИ, ЭЛ ИФТИХОРИ

14-06-2019 16:20

Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган "ҳар бир оила - тадбиркор" Давлат дастури мамлакатимиз миқёсидаги барча ҳудудларда аҳолининг реал даромадларини ошириш ва турмуш тарзини яхшилаш, қолаверса, халқнинг тадбиркорлик маданиятини янада юксалтиришга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

 

ЯНГИ КОРХОНА – ЭЛ ХИЗМАТИДА

14-06-2019 16:14

Бугун ҳар бир соҳада инновация ва изланиш, янги ютуқларга эришиш мустаҳкам рақобатни йўлга қўйишда муҳим омил бўлмоқда.

 

БИР ДАҚИҚА ҚАДРИ

07-06-2019 16:04

Тартибсизлик биринчи галда вақтни исроф этади. Битта кийимингизни топишга қанча дақиқа сарфлашингизни ҳисобланг! Вақтингизга ачинаяпсизми? Ҳа, ҳар бир сониянгизни ўзлаштира билсангиз, ишингизда ҳам, фикрингизда ҳам тартиб ҳукмрон бўлади…

 

ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ИШИРИШ - МУҲИМ ВАЗИФА

07-06-2019 15:34

Экспорт салоҳиятини ошириш, уни кенгайтириш, маҳаллий корхоналарнинг маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришда экспортёр ташкилотлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ДБҚ раисининг ўринбосари М.Салиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ 2019 йил 31 май куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

 

ЗАРГАРЛИК ЮРТИМИЗДА РИВОЖЛАНАДИ

07-06-2019 15:25

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 18 май куни "Ўзбекистон Республикаси заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисида" ги ПФ - 5721 сонли Фармони қабул қилинди. Унга кўра сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тармоққа чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш, заргарлик буюмларини тайёрлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш ҳамда тармоқни жадал ривожлантириш учун қуйидаги қулайликлар белгиланган.

 

РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!

07-06-2019 15:19

Мусулмон оламининг муқаддас айёми ҳисобланмиш муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр - оқибат ва саховат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамияти ниҳоятда беқиёсдир.

 

ЭЪТИБОРСИЗЛИК ОҚИБАТИ

31-05-2019 17:02

Туман ҳуқуқ - тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтган йил 20 октябрь куни ўтказилган "Комплекс -профилактик" тадбири давомида узоқ муддат чет давлатларда яшаб, қайтиб келган фуқаролар билан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилди.

 

НОМУССИЗЛИК ҚУРБОНИ

31-05-2019 16:31

(Ҳикоя)

Салима ая ярим тунда ҳовлидаги итнинг тинимсиз аккиллашидан уйғониб кетди. Ўрнидан туриб, ойнадан ташқарига мўралади, ҳеч ким йўқ. Аммо Олапар дарвоза ёнига борганча кимгадир ҳураётган эди. Шу онда кимдир дарвозани қаттиқ-қаттиқ уриб, баланд овозда хонадон эгасини чақираётган эди. Юрагига ғулғула тушиб, ишқилиб тинчлик бўлсин-да, дея чолини уйғотди. Ўрнидан эринибгина турган мулла Ашраф бобо эгнига яктагини ташлади, бошидаги дўпписини тўғрилаб, "лаббай, ҳоозир!", дея дарвоза томон одимлади.

 

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДАН МАҚСАД НИМА?

31-05-2019 16:23

Аҳолини рўйхатга олиш нафақат статистик мақсад, балки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини башорат қилиш ҳамдир. Жорий йил 1 апрель ҳолатига туманимиз аҳолиси 247,1 минг нафар кишини ташкил этиб, уларнинг 122,1 минг нафари ёки 49,4 фоизи аёллардир.

 

МЕҲНАТДАН КЕЛСА БОЙЛИК...

31-05-2019 16:19

13-умумий ўрта таълим мактабининг ҳовлисига қадам ранжида қилар экансиз ландшафт дизайни, ранг-баранг гулу райҳонлар, чиройли тартибда шакл берилган манзарали дарахтларни кўриб дилингиз яйрайди. Мактаб ҳовлисига кирдигу мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Эрдон Рўзматов билан мактаб ҳудудини айланиб, бунга гувоҳ бўлдик.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку