Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ДЕҲНАВ МАҲАЛЛАСИДА ИЛК БОҒЧА ОЧИЛДИ

Деҳнав маҳалласида давлат - хусусий шерикчилик асосида "Дилнура Ангелина" номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди.

Мазкур боғчада замонавий ошхона, мусиқа зали, ўқув хоналари, ҳар бир гуруҳ учун ётоқхона ва ювиниш хоналари, сайр қилиш учун боғ, ўйин аттракционлари, спорт - соғломлаштириш ва сузиш ҳавзаси, жонли бурчак, ёзги айвонча ва ўйин майдончалари ташкил этилган. Муассасада рус, инглиз тили, расм, бадиий гимнастика, сузиш ва рақс тўгараклари фаолият юрита бошлади.
- Маҳалламизда 458 нафар боғча ёшидаги болалар бор, аммо бирорта мактабгача таълим муассасаси йўқ эди, - дейди тадбиркор Санъат Сатторов. - Тадбиркор учун яратилган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб, банкдан 15 йил муддатга 1 фоизли 2,1 миллиард сўм кредит олдим. Боғчамизга 100 нафар болажон қамраб олинган бўлиб, ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини ўқитиш учун 25 фоиз миқдорда имтиёзлар беришни режалаштирганмиз. Шунингдек, Янгижой маҳалласида ҳам туман ҳокими ва ҳомий ташкилотлар ёрдамида барча қулайликларга эга бўлган 39 - сон давлат мактабгача таълим муассасаси очилди. Муассаса 75 нафар болани қамраб олган бўлиб унда рус, инглиз тили, расм, шахмат, шашка тўгараклари фаолият юритади.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, туманимизда 39 та давлат, 40 та оилавий, 5 та нодавлат ҳамда 1 та давлат - хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Мазкур муассасаларда ҳудуддаги 23 минг 328 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 30 фоиздан ортиғи қамраб олинган. Йил якунига қадар тумандаги 11,12,15, 17, 31 - давлат мактабгача таълим муассасаларининг қайта қурилиши, инвестиция дастури доирасида 2 та, маҳаллий бюджет ҳисоидан 1 та давлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши 30 та оилавий, 5 та давлатгача таълим муассасаси очиш ҳисобига боғча ёшидаги болалар қамровини 50,1 фоизга етказиш режалаштирилган.

Дилфуза АЗИЗОВА,
туман мактабгача
таълим бўлими мудираси


Дата добавления: 31/05/2019 16:12;   Просмотров: 826
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку