Туман ҳуқуқ - тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтган йил 20 октябрь куни ўтказилган "Комплекс -профилактик" тадбири давомида узоқ муддат чет давлатларда яшаб, қайтиб келган фуқаролар билан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилди.
Суриштирув натижасида, Юқори Арабхона маҳалласида яшовчи фуқаро Дилшод Бозоровга (исм, фамилия ўзгартирилган) тегишли бўлган "Huawei" русумли алоқа воситаси кўздан кечирилганда, уяли телефон аппарати хотирасида диний мазмундаги, ақидапарастлик ғояларига йўғрилган материаллар (маъруза, ривоят ва қўшиқлар) борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган.
Суд мажлисида Д. Бозоров ўз айбига иқрорлигини билдириб, телефони хотирасида бўлган диний мазмундаги материаллар республикамиз ҳудудида тақиқланганлигидан бехабарлиги ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди.
Суд ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1842-моддасига асосан, мазкур Кодекснинг 33-моддасини қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Д.НАСИМОВА
Т.ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.