Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

РИВОЖЛАНИШИМИЗ, ЎЗГАРИШИМИЗ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ

13-09-2019 17:06

Сен дунёни қандай кўришни хоҳласанг, шунга кўра, аввало ўзинг ўзгар, - деган эди буюк Ҳинд мутафаккири Маҳатма Ганди. Албатта, ҳар кимнинг ўз фикри ва дунёқараши бор. Ҳар биримизнинг бармоқ изларимиз ҳар хил бўлганидек, фикрлаш тарзимиз ҳам турлича. Ўтган ҳафта жума куни Миришкор маҳалласида туман ҳокими Носиржон Мавлонов бошчилигида ўтказилган навбатдаги оммавий сайёр қабул юқорида билдирилган фикрларимизни исботлайди.

 

"Бола ёмон бЎлса, айб - отада"

06-09-2019 15:05

Бир даврада суҳбатдошим гапдан-гап чиқиб, дардиҳол қилиб қолди. "Ўн икки йил деганда худойимдан тилаб-тилаб олган ёлғиз ўғлим бўлгани учун болалигидан айтганини муҳайё қилдим. Мактабни битиргач нуфузли институтга ўқишга киритдим, тўғрироғи, киритиб қўйишди. Иккинчи курсда ўқиётганида туғилган кунига машина совға қилдим. Боламнинг юриш-туришида ўзгариш сезила бошлади. Мен эса ёлғиз ўғил, қолаверса, анча катта бўлиб қолди, деб кўп тергайвермадим. Бора-бора уйга кеч келадиган бўлди. Сабабини сўрасам, у ўртоғининг, бу ўртоғининг туғилган кунидан келаётганини айтарди. Мен ҳар доимгидай улғайиб қолди, деган фикр билан ўзимга таскин берардим.

 

АЙБДОРЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

06-09-2019 15:04

Хабарингиз бор, "Гулобод тонги" газетасининг жорий йил 16 август 31 - сонида эълон қилинган "Учар товуқлар" ёхуд мактабгача таълим муассасаларида аҳвол қандай?" сарлавҳали мақолада тумандаги айрим МТМларнинг аҳволини ўрганиш жараёнида йўл қўйилаётган хато - камчиликлар, айниқса, болажонлар овқатининг сифати борасидаги жиддий нуқсонлар қаттиқ танқид остига олинганди. Мақолада келтирилган нохуш ҳолатлар юзасидан туман мактабгача таълим бўлими расмий муносабат билдириб, жавоб мактубида қуйидагиларни маълум қилган:

 

МУҚАДДАС ДАРГОҲНИ БУЗМАНГ

06-09-2019 15:03

Оила -жамият таянчи. Жамият тараққиёти оилалардаги соғлом муҳитга боғлиқ. Фарзанд тарбияси борасида ота-онанинг масъулиятини оширишда, қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрни муҳим. Шу боис, юртимизда оиланинг мустаҳкам бўлишига, унинг тарбиявий имкониятини оширишга катта аҳамият берилмоқда. Шунга қарамай, оилавий келишмовчиликлар, низолар ва турли сабаблар туфайли келиб чиқаётган ажримлар унинг оқибатида вояга етаётган фарзандларнинг тирик етимга айланиб қолаётганлиги ҳамон долзарб мавзу бўлиб қолмоқда.

 

ГИЁҲВАНДЛИК - АСР ВАБОСи

06-09-2019 15:01

ундан ёшларимизни асрайлик!

Инсон ҳаётда яшар экан, яхшиликка интилиб, ёмонликдан қайтиб яшашга ҳаракат қилади, лекин, яхшилик ва ёмонлик тушунчаларига инсонлар турлича таъриф берадилар.

 

ЎЗГАРИШЛАРНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАЙМИЗ

06-09-2019 14:50

Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан таълим соҳасига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган ислоҳотлар биз, педагогларни интеллектуал салоҳиятли, чуқур билим ва кенг дунёқарашга эга ўқувчи ёшларни тарбиялашда янада масъулият билан ёндашишга ундамоқда. Янги ўқув йили ҳам шу ўзгаришлар замирида "Таълимда ислоҳот: ўзгаришларни ўзимиздан бошлайлик" шиори остида бошланди.

 

ҲОКИМ БОЛАЛАР СИҲАТГОҲИДА

06-09-2019 14:14

Туман ҳокими Н.Мавлонов жонажон ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги тантаналари доирасида бир гуруҳ фаоллар, мутасадди раҳбарлар билан 1-сектор ҳудудида жойлашган сўлим ва хушҳаво Оҳалик бағридаги вилоят болалар сиҳатгоҳи III бўлимига ташриф буюрди.

 

ДУНЁНИ ҚАМРАБ ОЛГАН ФЕСТИВАЛЬ

06-09-2019 10:14

Жорий йил 26 - 30 август кунлари дунё нигоҳи Самарқанд шаҳрида ўн иккинчи бор ўтказилган "Шарқ тароналари" Халқаро мусиқа фестивалига қаратилди.

 

ЭМЛАШ ИММУНИТЕТНИ КЎТАРАДИ (МИ?)

16-08-2019 14:27

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида "Бола соғлиғи, хусусан иммунизация масалаларини ОАВда ёритиш" мавзусида семинар - тренинг ўтказилди. Унда вилоятимизда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 

ХАЗИНА ҚИДИРГАН ОДАМ

16-08-2019 14:26

Бир одамга катта мерос қолганди. Бироқ "осон келган, осон кетар" деганларидек, тадбир билан сарфламади, қисқа пайтда бутун бошли меросни тугатди. Қўлида нима бўлса, еб битирди. Ҳеч вақоси қолмагач, Аллоҳга юкинди, ҳар оқшом кўз ёш тўкиб дуо қиларди: "Ё Раббим! Менга бойлик бердинг, мулк бердинг. Ҳозир эса улар қўлимдан кетди. Айбимни биламан. Хато қилдим. Менга ёрдам қил, мени қутқар бу қийин аҳволдан. Марҳамат қилиб, ё бир тирикчилик бер ёки жонимни ол!".

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку