Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АЙБДОРЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

Хабарингиз бор, "Гулобод тонги" газетасининг жорий йил 16 август 31 - сонида эълон қилинган "Учар товуқлар" ёхуд мактабгача таълим муассасаларида аҳвол қандай?" сарлавҳали мақолада тумандаги айрим МТМларнинг аҳволини ўрганиш жараёнида йўл қўйилаётган хато - камчиликлар, айниқса, болажонлар овқатининг сифати борасидаги жиддий нуқсонлар қаттиқ танқид остига олинганди. Мақолада келтирилган нохуш ҳолатлар юзасидан туман мактабгача таълим бўлими расмий муносабат билдириб, жавоб мактубида қуйидагиларни маълум қилган:

"Самарқанд тумани ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан тумандаги 4 та мактабгача таълим муассасасига 9 август куни ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш натижалари бўйича 2019 йил 16 август куни туман "Гулобод тонги" газетасининг 31 - сонида "Учар товуқлар ёхуд мактабгача таълим муассасаларида аҳвол қандай?" мақоласида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бўлимнинг масъул ходимлари томонидан 4 та (1,9,13,25) мактабгача таълим муассасаси фаолияти жойида ўрганилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида шу каби хато ва камчиликларни олдини олиш мақсадида ҳар бир мактабгача таълим муассасаси бўйича алоҳида чора - тадбирлар белгиланди.
Ўрганиш натижалари юзасидан тумандаги 1- МТМ ҳамшираси Жалолова Шоҳида, 25 - МТМ хўжалик мудири Мардонова Санобарлар ўз вазифаларига совуққонлик билан ёндошганлик учун эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. 1, 9, 13, 25 - МТМ мудираларига тегишли интизомий чора кўриш учун вилоят мактабгача таълим бошқармасига таклиф берилди.
Ваҳолонки, шу каби хато камчиликлар олдини олиш ҳамда 5 август куни вилоят ҳокимлигининг аппарат йиғилишида вилоятдаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чора - тадбирлари юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бўлимнинг 2019 йил 5 августдаги 01/01-08-298 - сонли чора - тадбирлар режаси тасдиқланиб, тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларида етказилиб ва жойларга чиққан ҳолда амалий ва методик ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

С.ХАҚБЕРДИЕВ, бўлим мудири в.б


Дата добавления: 06/09/2019 15:04;   Просмотров: 823
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку