Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

СоҚол ҚЎйиш урфми ёки мода?

11-10-2019 18:02

Ҳозирги кунда кўча-куйда, жамоат жойларида юрганимизда ёш йигитларнинг соқол қўйиб юрган ҳолатларига кўп гувоҳ бўлаяпмиз. Энг қизиғи, уларнинг кўпчилигини 17-30 ёшдаги йигитлар ташкил этмоқда. Хўш, бу урфми ёки мода?

 

ИСРОФГАРЧИЛИК ГУНОҲДИР

11-10-2019 17:48

Яқинда ОАВ орқали Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси кенгашининг қўшма мажлисида тўй-ҳашамларни тартибга солиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида эълон қилинди. Ушбу янгилик кўпчилик қатори мен учун ҳам ажойиб хушхабар бўлди десам муболаға эмас. Чунки охирги пайтларда тўй ва бошқа маросимларни ўтказишда меъёр чегарасидан анча четга чиқиб ортиқча исрофгарчиликка йўл қўйилаётган ҳолатларнинг гувоҳи бўлаётган эдик. Бу ҳам мени ташвишга солиб қўйганди. Албатта, ҳамманинг ҳам ўз орзу-ҳаваслари бор.

 

САЙЁР ҚАБУЛ ЯНГИЧА ИШЛАШ ВА ЯШАШГА УНДАЯПТИ:

11-10-2019 17:45

раҳбарни ҳам, мурожаатчини ҳам

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири И.Муродов туманнинг энг чекка тоғли ҳудуди-Миронқул маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Айтиш жойиз, сайёр қабулнинг мақсад-муддаоси бу, аввало, одамларнинг давлатдан рози бўлишига хизмат қилаётган бўлса, иккинчи томондан фуқароларнинг давлат режалари, ҳуқуқий соҳадаги ислоҳотлар, шу жумладан, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш борасидаги янгиликлардан хабардор бўлишига хизмат қилмоқда.

 

ЧИРИЁТГАН УЗУМЛАР

11-10-2019 17:40

ёхуд "Собиров Эргаш боғлари" фермер хўжалигида бўлаётган можаролар ҳақида

Мамлакатимизда мустақиллик шарофати билан жамоа хўжаликларига (собиқ колхоз тизими) барҳам берилиб ерлар фермерлар қўлига ўтди. Фермер илгариги хўжалик раисларининг вазифасини бажариш баробарида ўзига тегишли ерни деҳқонларга тақсимлаб, уставга (Низом) кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар асосида ишлашлари керак бўлади.

 

ТУМАНДА 9 ОЙДА 52 КИЛОМЕТР ЙЎЛ ТАЪМИРЛАНДИ

11-10-2019 16:51

Тумандаги аксарият кўчалар йиллар мобайнида аҳолининг давомий муаммоси бўлиб келган. Мазкур муаммоларни бартараф этиш, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида туман йўлсозлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 52 километр масофадаги 50 га яқин марказий ва ички кўчалар таъмирланди. Бу ишларга 9 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ сарфланди.

 

БУЗИЛАЁТГАН УЙ ЭГАСИГА

11-10-2019 16:47

ер ҳам, компенсация ҳам берилади

Самарқанд эшкак эшиш канали ва унга туташ ҳудудда Самарқанд туристик маркази бунёд этилаётганидан хабарингиз бор. Айни кунларда мазкур бунёдкорлик ишлари жараёнида Самарқанд шаҳрининг Уста Умар Жўрақулов кўчаси ва Самарқанд туманининг Қозиариқ, Жўйисой ҳамда Қўштамғали маҳаллалари ҳудудидан ўтган кўчанинг 3 километр масофадаги қисмини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва шу ҳудуддаги инфратузилма обеъктларини қайта қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Туманда қанча аҳоли табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланган?

09-10-2019 16:13

Бугунги кунда 19 минг 885 та хонадон табиий газ билан, 29 минг 217 та хонадон суюлтирлиган газ билан таъминланмоқда.

 

АҲолини рЎйхатга олишда хорижий давлатлар тажрибаси

04-10-2019 15:40

Маълумки, давлатлар миллий статистикасининг асосини аҳолини рўйхатга олиш натижасида олинган маълумотлар ташкил этади.

 

ТЎйга неча киши айтгансиз? Бу борадаги тартибдан хабардормисиз?

04-10-2019 15:33

Жорий йил14 сентябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати кенгаши ва Қонунчилик палатаси кенгашининг қўшма мажлисида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

ТУМАНДАГИ ТАНҚИД ОСТИГА ОЛИНГАН МАКТАБЛАР МУАММОСИ ҲАЛ БЎЛДИ(МИ?)

04-10-2019 15:29

Жорий йилнинг 16 август куни "Zarnews" сайтида "Самарқанд туманидаги мактаб ерлари эгаллаб олиняпти: Тойлоқ мактаблари бундан мустасноми?" сарлавҳали мақола чоп этилганди. Ушбу танқидий мақолага туман халқ таълими бўлими қуйидагича изоҳ берди: Мазкур мақолада "Янги мактабга ярашмаган эски парталар" сарлавҳаси остида тумандаги 26-умумий ўрта таълим мактабида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлса-да, янги парталар берилмаётганлиги боис эскиларини таъмирлаб, фойдаланиш мақсадида рангланаётганлиги таъкидлаб ўтилган.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку