Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЎЗГАРИШЛАРНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАЙМИЗ

Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан таълим соҳасига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган ислоҳотлар биз, педагогларни интеллектуал салоҳиятли, чуқур билим ва кенг дунёқарашга эга ўқувчи ёшларни тарбиялашда янада масъулият билан ёндашишга ундамоқда. Янги ўқув йили ҳам шу ўзгаришлар замирида "Таълимда ислоҳот: ўзгаришларни ўзимиздан бошлайлик" шиори остида бошланди.

Бугунги кунда мактабимизнинг 2та ўқув биносида 2360 нафардан ортиқ ўқувчи таълим-тарбия олади. Мактабимизда 109 нафар олий маълумотли педагог бўлиб, шулардан 3 нафари олий тоифали, 6 нафари 1-тоифали, 24 нафари 2-тоифали, 73 нафар мутахассис кадрлар таълим бермоқдалар. Маҳоратли педагогларимизнинг сайъ-ҳаракатлари туфайли мактабимизнинг билимли ва иқтидорли ўқувчилари таълим, ҳам маънавий-маърифий тадбирларда фаол қатнашиб совринли ўринларни эгаллаб келдилар. Жумладан, 2018-2019 ўқув йилида фан олимпиадаларининг туман, вилоят босқичларида М.Илҳомова география, Д. Ҳамидов, Ф.Рўзиқулов, Р.Мизробова математика, М.Бурҳонқулова она тили, Ф.Ўринов кимё фанларидан ғолибликни қўлга киритган бўлсалар, "Билимлар беллашуви"да 8-синф ўқувчиси Ш.Хуршедов биология фанидан иштирок этиб, фахрий ўринни эгаллагани мактабимиз мувоффақияти бўлди. Бунда албатта, ўқитувчиларимиздан З. Сиддиқова, Ж. Холов, З. Исомова, М. Абдуллаева, М. Умарова, С. Мирсаидова, М. Раҳматова ва бошқаларнинг хизматлари бор.
Шунингдек, 2018-2019 ўқув йилини 40 нафар 11-синф ўқувчиси битириб, улардан 2 нафари кумуш медаль билан тақдирланди. 9-синф ўқувчиларидан 3 нафари аъло даражали шаҳодатнома олди.
Билим, малака ва тажриба, масъулият ҳамда фидойилик... Буларни ўз фаолиятида ифода этган педагог соҳада қатор ютуқларга эришади. Қолаверса, таълим-тарбиянинг сифат ва самарадорлигини ошириши билан бирга, интеллектуал салоҳиятли баркамол авлодни тарбиялашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.
Шу фурсатдан фойдаланиб, жонкуяр ва фидойи ўқитувчиларимиз ва келажагимиз эгаларини мустақиллигимизнинг 28 йиллиги, "Билимлар куни" ҳамда мактабимизнинг 100йиллик юбилейи муносабати билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Д. Юсупова,
16-мактаб директори


Последнее редактирование: 10/09/2019 14:54;   Просмотров: 849
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку