Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲОКИМ БОЛАЛАР СИҲАТГОҲИДА

Туман ҳокими Н.Мавлонов жонажон ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги тантаналари доирасида бир гуруҳ фаоллар, мутасадди раҳбарлар билан 1-сектор ҳудудида жойлашган сўлим ва хушҳаво Оҳалик бағридаги вилоят болалар сиҳатгоҳи III бўлимига ташриф буюрди.

- Муассасамизда 130 нафар 6-16 ёшгача бўлган ўғил-қизга 31 нафар педагог ходим, шифокорлар меҳр- мурувват кўрсатиб, тиббий хизматни амалга оширмоқда, - деди бўлим раҳбари Шаҳриёр Бўстонов биз билан суҳбатда. Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Сирдарёдан келган кичкинтойлар учун барча зарур шароитлар муҳайё. Ётоқхона, ўқув бинолари, ўйин, дам олиш, ювиниш жойлари, кутубхона, ошхона белгиланган меъёрда тартибга келтирилган. Сиҳатгоҳ керакли дори - дармон воситалари билан таъминланган. 5 гектар ерда жойлашган ҳудудимиз боғ-роғ, сайргоҳ, спорт майдончаси, гулзор ва хиёбонлардан иборат бўлиб, каштан, арча, дуб, чинор, қайрағоч, акация, терак, шамшод каби ям-яшил хушқомат дарахтлар соя - салқинлик бахш этмоқда. 1 - 9 синфгача таълим бериладиган махсус мактаб фаолият юритмоқда. Даргоҳимиз юз йиллик тарихга эга.
Суҳбатимиз ажойиб маънавий-маърифий тадбирга уланиб кетди. Йиғилганларни ҳоким улуғ байрам билан самимий қутлаб, байрамона уюштирилган серфайз зиёфат дастурхонига таклиф этди. Болаларнинг концерт дастури, туман санъаткорларининг дилрабо куй-қўшиқлари барчага хушнудлик, бир олам завқ бағишлади.
Сиҳатгоҳ жамоаси бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун - миннатдор эканликларини билдирди.

МЕҲРАНГИЗ


Последнее редактирование: 09/09/2019 15:06;   Просмотров: 804
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку