Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019-2020 йил қуз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш туман ҳудудида жойлашган ташкилотлар ва аҳоли хонадонларини иситиш, аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ёқилғисидан фойдаланишда бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда хавфсиз фойдаланиш қоидаларини аҳолига кенг миқёсида тушунтириш ва тарғибот олиб боришга бағишланган туман комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унга таъкидланганидек, туман ҳудудида жойлашган ташкилотлар ва аҳоли турар жойларидаги иситиш қозонхоналари ва печларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда мавжуд муаммо ва носозликларнинг бартараф этилишини таъминлаш бўйича газ плиталари ва ёндиргичлари, иситиш қозонлари ва печларининг стандарт ва техник хавфсизлик талабларига жавоб беришини ўрганиш, қурилиши тугалланган турар жойларни фойдаланишга топширишда уларнинг газ ва электр таъминоти, иситиш ва вентиляция тизимлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб беришига алоҳида эътибор қаратилишини таъминлаш, хавфсиз ва тежамкор иситиш қозонлари ва печларини саноат миқёсида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари орқали маиший эҳтиёжлари учун газ плиталари, иситиш қозонлари ва печларидан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш бўйича махсус телекўрсатувлар, радиоэшттиришлар ва давра суҳбатлари уюштириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аҳоли орасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш бош вазифамиздир.
Жасуржон РАҲМОНОВ,
туман Фавқулодда
вазиятлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлимининг бошлиғи, подполковник
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.