Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МУАММОЛАР БИРГАЛИКДА ҲАЛ ЭТИЛЯПТИ

Ўтган йил Янгиобод ва Навобод маҳаллалари ҳудудида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммони бартараф этиш юзасидан туман "Сувоқова" ташкилотига хат ёздик.

Ўзбеккенти, Миронқул ва Миронқул, Чаққа маҳаллаларида ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни бартараф этдик. Илонсой аҳоли пунктида 224 метр чуқурликдан сув чиқаришга эришилди. Шунингдек, "Обод қишлоқ" дастури асосида Миронқул, Гулобод ва Пулимуғоб маҳаллалари учун 200 га яқин электр устунлари ажратилди. Тизимдаги муаммоларни камайтириш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ноябрь ойида табиий газдан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш бўйича тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Юқори Чордара маҳалласида 19 нафар шахс томонидан умумий майдон 2,88 гектар бўлган иссиқхоналар 500 миллиметр ўлчамдаги газ қувури юқори босимли газ учун ноқонуний равишда улангани аниқланди.

Илҳом МУРОДОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
тумандаги Халқ қабулхонаси мудири


Дата добавления: 04/01/2020 12:23;   Просмотров: 737
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку