Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

НАТИЖА – ФАОЛЛИКДА

Маҳалламиз сайловчилари менга катта ишонч билдириб, 2-Ўрташайх сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгашига депутат этиб сайлашига ҳам ярим йил бўлди. Албатта, бу менга билдирилган катта ишонч деб биламан. Шунинг учун ҳам ваколатим даражасида ўз ҳудудимнинг обод ва кўркам бўлишига мавжуд имкониятлар даражасида  ўз улушимни қўшиб келаяпман. Масалан, маҳалла ҳудудидан оқиб ўтаётган катта шаҳар ариғи кўп йиллар давомида ковланмасдан тор ва турли хил маиший чиқиндилар билан тўлиб қолган эди. Биз умумхалқ ҳашар эълон қилиб, ариқ-зовурларни тартибга келтириш билан шуғулландик. Туман ҳокимияти техника билан ёрдам берди. Икки ҳафта давомида юзлаб мошин чиқиндилар автоуловлар билан чиқарилди.

Яна бир муҳим масала, айрим фуқароларииз ўзбошимчалик билан йўл ва ариқ устида турли хил иншоотлар қурган эди. Улар билан келишилган ҳолда ана шу ғайриқонуний бинолар бузилди. Иш режам асосида тўй-ҳашамларни қисқартириш ва замонага хос ўтказиш, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тарғиботига эътибор қаратдим. Сайлов округимда қариб 8 минг аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 12 та кўмакка муҳтож оила мавжуд. Ҳозирги пандемия шароитида уларга ҳар томонлама кўмаклашиш тадбирларини назоратга олдик. Жумладан, байналмилал жангчи, 1-гуруҳ ногирони Рустам Самадовнинг янги паспорт олиш борасидаги мурожаати ижобий ҳал этилди. Аммо Кўйсаҳо маҳалла ҳудудидаги йўлларга асфальт ётқизиш ҳамон муаммо бўлиб қолмоқда. Депутат сифатида туман ҳокимияти ва йўл-қурилиш идорасига депутатлик сў­рови йўлладим. Афсуски, ҳозирги вақтда 4-гу­руҳ маблағ туман молия бўлими томонидан ёпилгани сабабли масала ҳал бўлмаяпти.

Сир эмас, айни пайтда сайловчиларнинг депутатга ишончи ҳар қачонгидан ошган, уларнинг умиди катта. Зеро депутатдан талаб қилинадиган-мавжуд муаммоларни қатъият билан ҳал қилиш, сайловчилар билан доимий алоқада бўлиш ва энг муҳими, ишончни оқлашдир. Бу эса, фаолликни талаб этади.

Равшан Хайруллоев,

2-Ўрташиқ сайлов округидан Халқ депутатлари туман

Кенгаши депутати


Последнее редактирование: 10/07/2020 08:18;   Просмотров: 674
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку