Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Субсидия ажратиш тўхтатилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган. Унга кўра, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ипотекали кредит учун субсидия ажратиш белгиланган эди.


2020 йилда тасдиқланган манзилли дастурга асосан Самарқанд туманида 126 та фуқарога субсидия тўлаш белгиланган бўлиб, 2 июль соат 18:50 ҳолатига 181 та ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тақдим этилган. Уларнинг ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш бўйича масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари комиссия томонидан ўрганиб чиқилганда аризалар сони жорий йил учун ажратилган субсидиялар сонидан ошганлиги аниқланди. Юқоридагилардан келиб чиккан холда Низомнинг 45 бандига асосан аризаларни қабул қилиш тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

 

Самарқанд тумани бўйича субсидия тўланадиган талабгорларни

танлаб олиш комиссияси


Последнее редактирование: 08/07/2020 12:09;   Просмотров: 698
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку