Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Ҳокимлик ходимларининг ҳуқуқий ва сиёсий билими етарлими?

Ушбу масала туман ҳокимлигида ўтказилган ўқув-семинарда муҳокама этилди.

Ҳокимлик ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларга бошқарувнинг замонавий талаблари, қабул қилинаётган янги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

– Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнидаги янада фаол иштирокини таъминлаш, сиёсий ва ҳуқуқий билимини янада оширишда туман ҳокимлигининг олдида турган вазифаларини таҳлил қилишдан иборат, – дейди туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Азиз Раджабов. – Шунингдек, семинарда ходимларга бошқарувнинг замонавий талаблари тушунтирилди. Бу келгусида бошқарув жараёнларидаги ташаббускорлик ва етакчилик қобилиятини юксалтириш, бу борадаги илғор иш тажрибаларини оммалаштиришда муҳим ўринга эга.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 19 июнь куни бўлиб ўтган X ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти, Давлатимиз Раҳбарининг 2020 йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи якунлари бўйича белгиланган устувор вазифалар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Келгусида бу каби ўқув-семинарлар режа асосида ўтказилиши белгилаб олинди.


Последнее редактирование: 03/07/2020 20:33;   Просмотров: 691
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку