Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИНГ МУҲИМ ШАРТЛАРИ

Юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида ўтказилаётган ислоҳатлар натижасида, инсонпарварлик тамойилларига таянган ҳолда жиноий жазолар енгиллаштирилиб, жиноят содир этган шахсларга нисбатан кўпроқ озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари қўлланилмоқда.

Бу албатта уларга ўз хатосини тўғри англаб, келгусида соғлом турмуш тарзига қайтишларига ва энг асосийси оиласи бағрида бўлишларига имкон беради.

Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижросини таъминлашда Пробация хизматининг асосий вазифаси сифатида жазо муқаррарлигини таъминлаш баробарида, назоратга олинган шахсларни ижтимоий хаётга мослаштиришдан иборатдир.

Биргина 2020 йилнинг 6 ой давомида ижтимоий мослаштириш орқали белгиланган жазони ўташга ҳалол муносабатда бўлган 70 нафар назоратдаги шахсларнинг ўталмай қолган жазолари, муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. 

Бироқ, афсуски берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан, тайинланган жазони ўташдан қастдан бўйин товлаб юрган шахслар хам йўқ эмас. Ана шундай назоратдаги шахсларнинг 12 нафарини ўталмай қолган жазо муддатлари, жазонинг оғирроқ турига, ҳусусан 6 нафариники озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди.

Зеро, ҳалқимизда ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар деб бежизга айтилмаган.

Туман ИИО Пробация гуруҳи

Последнее редактирование: 08/07/2020 13:36;   Просмотров: 689
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку