Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҲУШЁРЛИК - ДАВР ТАЛАБИ

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўз навбатида уни кўролмайдиган ёвуз кучлар ҳам пайдо бўлди. Энг ёмони бундай душманлар ичимиздан, ўзимиздан чиқди. Улар хориждаги маслакдошлари ва ҳомийлари кўмаги билан мамлакат ички тартибларини бузишга, фаровон ҳаётга раҳна солишга ҳаракат қилишди. "Ҳизбу таҳрир", "Ваҳобийчилик" ва бошқа зарарли оқимларнинг ноғорасига ўйнаб, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг мафкурасини бузишга интилишлар бўлди. Давлат раҳбарларининг бу ишга жиддий эътибори, маъмурий органларнинг тезкор саъй ҳаракатлари туфайли хавф-хатар ўз вақтида бартараф этилди.

Хавф ортда қолди, деб лоқайдликка, хотиржамликка берилмаслик керак экан. Ҳамон ижтимоий тармоқларга ин қуриб олган ғараз ниятли кимсалар телефонга муккасидан кетган, интернет жиннисига айланган баъзи ёшларимизни ўз домига илинтириш пайида шай туришгани сир эмас. Ёш болаларни қўя турайлик, баъзи ўрта ёшлардаги хотин-қизларимиз ҳам бу хавфли тармоқларга кириб, ўзларига эрмак қидиришаётганлиги ачинарлидир. Туманимизнинг Урганжи маҳалласида истиқомат қилаётган, 1959 йилда Бухоро вилоятида туғилган М.Б. 4 нафар фарзанднинг онаси бўлишига қарамасдан интернетга ружу қўйиб, "LG olleh O G-3 Cat 6" русумли телефонидан "Яхова Шохидлари" номли диний мазмундаги тақиқланган видеороликларни топиб ўрганган.
Суднинг қора курсисига ўтирар экан, М.Б. ушбу ҳатти ҳаракатлари қонунга хилоф эканлигини билмаганлигини, адашганлигини тан олди. Суд ҳуқуқбузар М.Б.нинг муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароити, аёл киши эканлиги, яшаш жойидан ижобий таснифланганлигини маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, ушбу ҳужжатнинг 148-2-моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жарима жазосини қўллади.

З. КАРИМОВ, туман маъмурий судининг раиси


Последнее редактирование: 20/07/2018 15:21;   Просмотров: 1236
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку