Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БЎЛАРКАНУ...

ҳоким Қорасув аҳли билан учрашди

Самарқанд туман ҳокими Шуҳрат Жамолов шу йил 24 июлда иш кунини эрталаб энг чекка Қорасув маҳалласи билан яқиндан танишишдан бошлади. Ҳудуд аҳолиси билан ўтказилган юзма-юз очиқ мулоқот жараёнида кўп йилдан буён тўпланиб қолган муаммоларга дуч келди.
Маҳалла фуқароси кўпни кўрган, эл ишига хайрихоҳ инсон Давлат Эшмуҳамедов жумладан шундай деди: Ҳокимнинг бу ердаги ташрифи тарихий воқеа бўлди десам, янглишмайман. Туманнинг собиқ раҳбари, раҳматли Раҳима Ҳакимовадан кейин биз билан дилдан суҳбат қуриб, дардимизни эшитган шу киши бўлди. Биз ҳам янгича ҳаёт кечириш, Юртбошимиз яратган имконият ва имтиёзлардан баҳраманд бўлишга ҳақлимиз. Ўзларимиз ҳам четда томошабин бўлиб ўтиролмаймиз. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилиб куч-қувватимиз, керак бўлса маблағимизни ҳам аямаймиз. Бугунги мулоқот туфайли йўлимиз равон, транспорт хизмати кўнгилдагидек бўладиган бўлди. Энг муҳими, болаларимиз учун янги мактаб пойдеворига ғишт қўйилди, десак ҳам бўлади, намунавий стадион, ҳаммом, тиббий хизмат маскани, сув иншооти, сартарошхона, тўлиқ янгиланган 35-сон мактабгача таълим муассасаси, 8-умумий ўрта таълим мактаби ва бошқа маиший хизмат ва сервис нуқталари энг азиз, энг улуғ байрам – Мустақиллик кунигача ишга тушади, - деди ҳоким.
- Мактабимиз 1961 йилда қурилган бинога мослаштирган ва 320 ўринга эга эди. 2018 йил апрель ойида капитал таъмир доирасида 420 ўринли замонавий таълим муассасасига айлантирилди. Янги ўқув йилигача ушбу бино барча қулайлик ва имкониятларга эга бўлишига аминмиз, - дея таъкидлади мактаб директори Қ.Шарипова.
Шунингдек, мулоқотда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б.Саидов, "Мотрид агротехсервис" агрофирмаси раҳбари С.Ҳамидов ва бошқалар ҳокимнинг эзгу ташаббус ва таклифларини қўллаб-қувватлашди.
Бу ишларда қорасувлик қалби олов ёшлар, юртсевар эркак-аёллар, мутасадди ташкилотлар, ҳомийлар бир тан бир жон бўлиб фидоийлик кўрсатишларига аминмиз. Биздан озод ва обод ватан қолиши лозим, аждодларимизнинг ҳақиқий ворислари эканмиз, бундай бунёдкорлик ишлари қўлимиздан келади, дейишди маҳалла аҳли.
Мардлик, жасорат, янгича ҳаёт сари олға, азизлар!

Н.МЕҲРАНГИЗ


Последнее редактирование: 27/07/2018 12:36;   Просмотров: 1087
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку