Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АҲОЛИНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЯНГИЧА ТИЗИМ ЯРАТИЛМОҚДА

Мамлакатимизда бўш ва квоталанган иш ўринларига банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришнинг янги ва самарали тизимини яратиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Бу борада муаммоларни бартараф этиш давлатимиз раҳбари томонидан чиқарилган «Аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»-ги қарорида ўз ифодасини топган. Қарорда белгиланган 7 фоизли микрокедитлар аҳолининг кам таъминланган, шунингдек, иш билан банд бўлмаган қатламига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача ҳеч қандай гаров таъминотисиз берилади.бу эса фуқароларнинг ўз бизнесини йўлга қўйишларида айни муддаодир. Эндиликда иш ўрнини ташкил қиламан деган тадбиркорларга яна бир енгиллик: аҳоли сони 5 мингдан кўп бўлмаган қишлоқ жойларда сартарошхона, ателье, пойабзал таъмирлаш устахоналари ва жамоат ҳаммомларини очган тадбиркорлар 2013 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлардан озод этилади. шунингдек, мазкур қарорда жорий йил 1 августдан эътиборан янги иш ўринлари очаётган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидиялар берилиши ҳам кўзда тутилган.

ОАВ материаллари асосида тайёрланди.


Дата добавления: 27/07/2018 12:31;   Просмотров: 975
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку