"Ҳаётимизнинг абадий ва олий мақсади - эзгуликдир. Яхшиликни биз қандай тушунмайлик, ҳаётимизнинг ўзи яхшиликка интилишдан бошқа нарса эмас, - деган эди буюк рус ёзувчиси Лев Толстой, - Инсон тани учун сиҳат-саломатлик қанчалик зарур бўлса, қалб учун эзгулик ҳам шунчалик муҳим: эзгуликнинг бўлса, у ҳар ишда муваффақият келтирса, уни сезмайсан ҳам".
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида"ги Низом талабларига мувофиқ божхона органларига ишга қабул қилиш тартиби белгилаб ўтилган (Ушбу ҳужжатлар мазмуни билан LEX.UZ - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси орқали танишишингиз мумкин).
Ўрта маълумотга эга Хуршид ҳалол яшаш ўрнига жиноят йўлини ўзига маъқул кўрди. Бекорчидан худо безор, дейишади. Бир ишнинг бошини тутмаган одам албатта, пул топишнинг осон йўлларини излайди. Бундай енгил-елпи йўллар инсонни гирдоб сари бошлайди.
Туман маъмурий судининг очиқ суд мажлисида Зафар Каримов раислигида кўриб чиқилиб, қуйидагиларни аниқланди.
7 февраль куни Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасининг педагог-ходимлар орасида тарғибот қилишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Уни коллеж директори М.Кичибоев кириш сўзи билан очди. Ижтимоий фанлар ўқитувчиси Сурайё Саидова Президентимиз Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини педагог ходимларга тақдим этди.
O`zLiDeP туман Кенгаши томонидан "Бунёдкор аёллар" лойиҳаси доирасида "O`zLiDeP - тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси" мавзусида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда катта мажлислар залида ўқув - семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618-сон фармонига мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш "шахс - оила - маҳалла - таълим муассасаси - ташкилот - жамият" принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.
Ҳеч бир ҳайдовчи эрталаб ўз улови билан йўлга чиқишда "автотранспорт ҳодисаси юз берсин" демайди. Ҳалқимизда "касофат оёқ остидан чиқади" деган нақл бор. Раҳматов Азиз 2018 йил 10 сентябрь куни соат тахминан 13 00 да туман Қўштамғали маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Тошкент - Термиз М-39 автомобиль йўлининг 83-кмда бошқарувида бўлган "Жигули ваз -2102" русумли 30 2 795 ИА давлат белгили автомашинани Термиз томон бошқариб бориб, амалда бўлган Йўл ҳаракати қоидаларининг 77-бандида кўрсатилган "Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак.
Ҳожа Убайдуллоҳ Аҳрори Валий ўз фаолияти билан Мавароуннаҳр ва Хуросон халқларининг XV асрнинг иккинчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавий ҳаётида ўчмас из қолдирган табаррук сиймолардан биридир.
Васиятнома-фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродасидир.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.