Туман маъмурий судининг очиқ суд мажлисида Зафар Каримов раислигида кўриб чиқилиб, қуйидагиларни аниқланди.
Дастлабки суриштирув ҳужжатларига кўра, 2019 йил 15 январь куни соат 16 00 ларда ҳайдовчи Суннатов Тохир Шерович ўз бошқарувида бўлган ВАЗ-2103 русумли 30 В 021 КА давлат белгили автомашинани Самарқанд туман Қўшмачит маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қатнов йўлда, йўл ҳаракати қоидаларини 53-бандини қўпол равишда бузиб, ўзининг бепарволиги туфайли қатнов йўлни қарама-қарши томондан, яъни Оқмачит маҳалласи Қўшмачит маҳалласи йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Шералиев Қудрат Бозорович бошқарувидаги «Кобальт» русумли давлат белгиси 30 М 155 LA автомашинасини ўтказиб юбормасдан автомашиналар тўқнашган.
Суд мажлисида сўроқ қилган ҳуқуқбузар Суннатов Тоҳир Шерович, ўз кўрсатмасида, 2019 йил 15 январь куни соат 16 00 ларда ўз бошқарувида бўлган ВАЗ-2103 русумли 30 В 021 КА давлат белгили автомашинани Самарқанд туман Қўшмачит маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қатнов йўлда, йўл ҳаракати қоидаларини 53-бандини қўпол равишда бузиб, ўзининг бепарволиги туфайли қатнов йўлни қарама-қарши томондан, яъни Оқмачит маҳалласи Қўшмачит маҳалласи йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Шералиев Қудрат Бозорович бошқарувидаги «Кобальт» русумли давлат белгиси 30 М 155 LA автомашинасини ўтказиб юбормасдан автомашиналар тўқнашганлигини, қилмишидан пушаймонлигини, енгилроқ жазо беришни сўради.
Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи Шералиев Қудрат Бозорович, ўз кўрсатмасидан 2019 йил 15 январь куни соат 16 00 ларда ўз бошқарувида бўлган «Кобальт» русумли давлат белгиси 30 М 155 LA давлат белгили автомашинани Самарқанд туман Оқмачит-Қўшмачит маҳалласи йўналиши бўйича бошқариб келаётганида ҳайдовчи Суннатов Тоҳир Шерович бошқарувида бўлган ВАЗ-2103 русумли 30 В 021 КА давлат белгили автомашинаси билан тўқнашганлигини, зарар бўйича ўзаро келишилмаганлиги сабабли унга етказилган моддий зарарни ундириб беришликни сўради.
Суд, суриштирув органи томонидан ҳуқуқбузар Суннатов Тохир Шеровичнинг содир этган ҳуқуқбузарлиги Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 133-моддаси билан тўғри малакаланган деб ҳисоблаб, унинг ушбу ҳаракатлари, йўл улов ҳодисаси юзасидан маълумотнома билан, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси билан, ўзининг судда берган кўрсатмаси билан ҳамда маъмурий ишда мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини эътироф этади.
Суд, ҳуқуқбузар Суннатов Тоҳир Шеровичга нисбатан жазо тайинлашда, унинг муқаддам судланмаганлиги ва маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, унинг айбига иқрор ва қилмишидан пушаймон эканлигини, оилавий аҳволини унинг шахсини, яшаш жойидан ижобий тавсияланишини, жабрланувчини унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 133-моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жарима жазосидан ҳам камроқ жарима жазоси тайинлашни лозим деб топди.
Суд ҳуқуқбузар Суннатов Тоҳир Шерович Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилсин ва шу моддага асосан, унга МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, энг кам ойлик иш ҳаққининг 2 (икки) баровари миқдорида, яъни 405.460 (тўрт юз беш минг тўрт юз олтмиш) сўм миқдорида жарима солиш тўғрисида қарор қилди.
Шунингдек, суд ҳуқуқбузар Суннатов Тоҳир Шеровичдан жабрланувчи Шералиев Қудрат Бозорович бошқарувида бўлган автомашинасига 5.723.398 (беш миллион етти юз йигирма уч минг уч юз тўқсон саккиз) сўм миқдорда моддий зарар ундириш ҳам белгилади.
Унутмаслик керакки, йўл қоидасига итоат умрга ва чўнтакка ҳам фоидалидир.
Беҳзод ИБРОҲИМОВ,
вилоят маъмурий суди котиби
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.