Инсоният тарихида диндан бунёдкор куч сифатида эмас, балки вайрон қилувчи куч сифатида фойдаланиш, дин ниқоби остида қабиҳ ниятли турли экстремистик оқимлар, гуруҳлар фаолият олиб бориши каби мисоллар кўп учрайди.
Мамлакатимизда халқ фаровонлигини юксалтириш, аҳолининг реал даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, ўз даромадларини кўпайтириш, уларни эркин тасарруф этиш учун барча имконият ва шароитлар яратилган. Жумладан, амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, жисмоний шахслар асосий иш жойидан ташқари бошқа корхона, ташкилотларда ўриндошлик асосида ҳамда ўзига тегишли мол-мулкни ижарага бериш орқали ва қонун билан тақиқланмаган фаолиятлар билан шуғулланиб, чекланмаган миқдорда даромад олишлари мумкин.
Туман ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимларининг маҳалла, корхона, ташкилот муассасаларда бўлиб, фуқаролар ўртасида ёнғин хавфсизлигини олдини олиш борасида кенг тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказишига қарамай, баъзи инсонларнинг бепарволиги туфайли кўнгилсиз ҳодисалар ҳамон учраб турмоқда.
Ҳозирги вақтда юртимизга қишлоқ хўжалик ўсмирликларини қаттиқ шикастлайдиган ўта ҳавфли зараркунанда, карантин ҳашорат-америка оқ капалиги қўшни мамлакатлардан ўтиб келиши хавфи туғиляпти.
Байрам муносабати билан Қозиариқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Н.Жўрақулов бошчилигида маҳалла фаоллари ҳамда ҳомийлар иштирокида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган ва ногирони бўлган оилаларга озиқ - овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Илм-фан янгиликларга тўла ва уларни қунт билан ўрганиб, қадам - бақадам амалиётга жорий қилиш ҳеч шубҳасиз, катта самара беради. Қуйида айни мавзуга дахлдор фикрларни баён қилишни лозим топдик.
Дилбар Восиева деганда истараси иссиқ, хушмуомила, ширали овоз соҳибаси, доимо ўз касбининг фидойиси бўлган ажойиб журналист кўз олдимизда гавдаланади. Дилбархон Пахтачининг сўлим гўшаларидан бири Зиёвуддин қўрғонида туғилган. Қишлоқнинг тоза ҳавоси, хушманзара жойлари унинг адабиётга меҳр қўйишига сабаб бўлган десак, муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурий ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 22 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига мувофиқ туман мудофаа ишлари бўлимида аскарликка иштиёқманд ёшлар жам бўлди. Ҳар томонлама чиниққан, соғлом ва билимли йигитлар навбати билан ҳарбий хизматга жўнатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раислигида жорий йил 3 январь куни ўтказилган селектор йиғилишида 9 та соҳавий йўналишлар бўйича берилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъат мажлисининг 3-сонли баённомасининг 21-бандида кўрсатиб ўтилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, агроинспекциянинг туман бўлими ходимлари томонидан кунлик назорат тадбирлари амалга оширилаётир.
Байрам арафасида туман мактабгача таълим муассасаларида болалар қамрови фоизини ошириш мақсадида 4 та оилавий ва 1 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.