Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАДБИРКОР САНАМЛАР

O`zLiDeP туман Кенгаши томонидан "Бунёдкор аёллар" лойиҳаси доирасида "O`zLiDeP - тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси" мавзусида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда катта мажлислар залида ўқув - семинар ўтказилди.

Семинарни Кенгаш раиси Абдужаббор Умаров олиб борди. Унда туман Кенгаши ходимлари, партия фаоллари, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Рофиева, туман Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Ф.Мардонов, туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Ўлмасов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Баратовалар қатнашишди.
Тадбирнинг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги топшириқлар ижросини таъминлаш, оғир турмуш шароитида яшаётган, иш билан таъминланмаган хотин-қизлар билан ишлаш, шунингдек ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш, қишлоқда ҳақиқий мулкдорлар сафини кенгайтиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фермер ва тадбиркор аёлларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий саводхонлигини оширишдан иборат бўлди.
Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириш, ҳуқуқий маданият ва онг, сиёсий фаоллик ҳамда фуқаролик масъулиятини юксалтириш йўллари муҳокама этилди.
Ўқув-семинарда қатнашган хотин - қизларнинг саволларига таклиф этилган мутасадди ташкилот вакиллари томонидан қониқарли жавоблар қайтарилди.

Ўз мухбиримиз


Дата добавления: 15/02/2019 12:00;   Просмотров: 851
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку