Васиятнома-фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродасидир.
Фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек, кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини - ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин.
Васиятнома шахсан тузилиши лозим. Васиятномани вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди.
Фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин.
Васият қилувчи қонун бўйича меросхўрлардан биттасини, бир нечасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли.
Васиятноманинг шаклига доир умумий қоидалар:
Васиятнома:
1. Ёзилган жойи ва вақти кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилиши лозим.
2. Агар васият қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли васиятномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан нотариус ёки қонунга мувофиқ васиятномани тасдиқлайдиган бошқа шахс ҳозир бўлганида васият қилувчи ўз қули билан имзолай олмаганлигининг сабаблари кўрсатилган ҳолда васиятномага бошқа шахс имзо қуйиши мумкин.
3. Қуйидагилар васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаши мумкин эмас:
нотариус ёки васиятномани тасдиқловчи бошқа шахс;
васиятнома кимнинг фойдасига тузилган ёки кимга нисбатан васият мажбурияти юклатилган бўлса, ўша шахс, унинг эри (хотини), болалари, ота-онаси, неваралари ва чеваралари, шунингдек васият қилувчининг қонун бўйича меросхўрлари;
тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган фуқаролар;
саводсизлар ва васиятномани ўқий олмайдиган бошқа шахслар;
ёлғон гувоҳлик берганлик учун муқаддам судланган шахслар.
Ким васиятнома тузиши мумкин?
1. Вояга етмаган (18 ёш);
2. Муомалага лаёқатли шахс;
Васиятнома тузишда қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат.
Васият қилувчининг хоҳишига кўра васиятнома нотариус томонидан унинг мазмуни билан танишиб чиқмасдан тасдиқланган васиятнома-махфий васиятнома деб номланади.
Васиятноманинг сир сақланиши. Нотариус, васиятномани тасдиқловчи бошқа мансабдор шахс, шунингдек васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзоланган фуқаро мерос очилгунга қадар васиятноманинг мазмунига, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига дахлдор маълумотларни ошкора қилишга ҳақли эмас.
Васиятномани бекор қилиш усуллари:
васиятнома васият қилувчи томонидан ёки васият қилувчининг ёзма фармойишига биноан нотариус ёхуд бошқа мансабдор шахслар томонидан унинг барча нусхаларини йўқ қилиб ташлаш йўли билан бекор қилиниши мумкин.
Янги васиятнома тузиш орқали олдин тузилган васиятномани (тўлалигича ёки қисман) бекор қилиш мумкин.
Фирдавс МУХТАРОВ,
фуқаролик ишлари бўйича
Тайлоқ туманлараро судининг судьяси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.