Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Божхоначилар ҲуҚуҚий маданиятни юксалтириш йЎлида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618-сон фармонига мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш "шахс - оила - маҳалла - таълим муассасаси - ташкилот - жамият" принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.

Мазкур фармонга асосан, эндиликда маҳаллаларда "Ҳуқуқий ахборот куни" ташкил этилади. Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини таъминлашда ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий таълимнинг ўрни катта. Ушбу жараёнда асосий эътиборни фуқаролар кундалик ҳаёти давомида дуч келадиган вазиятлардаги ҳуқуқий масалаларга қаратиш кўпроқ мақсадга мувофиқдир. Бинобарин, аҳолининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардор бўлиб бориш, қабул қилинаётган қонунлар, фармонлар, қарорларнинг мазмун-моҳиятини мутахассислар томонидан шарҳлаб беришни йўлга қўйиш яхши самара беради.
Фармонда белгиланган бандлар ижроси юзасидан Ургут тумани Жартепа маиший хизмат касб-ҳунар коллежида божхона, чегара назорати, профилактика инспекторлари, маҳалла фаоллари ва аҳоли иштирокида ўтказилган учрашув аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тарзида ўтказилди.
Очиқ-ойдин руҳда ўтган учрашувда вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Аҳлимирзаев нуқт сўзлади:
- Сўнгги йиллар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда божхона ходимлари ҳам мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, чегараларимиз орқали давлат ва жамият қурилишига раҳна солишга, уруш, терроризм, диний нафрат, зўравонлик, экстремизм, порнография ва бошқаларни тарғиб этишга қаратилган ҳар қандай турдаги материалларни кириб келишининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида бемисл ишлар олиб борилганлигини таъкидлади.
Учрашувда фуқароларда божхона соҳаси бўйича саволлар туғилганда бошқарманинг 233-63-00 рақамли "ишонч телефони"га мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати


Дата добавления: 08/02/2019 12:02;   Просмотров: 978
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку