Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИНСОНИЙЛИК - олий БУРЧ

"Ҳаётимизнинг абадий ва олий мақсади - эзгуликдир. Яхшиликни биз қандай тушунмайлик, ҳаётимизнинг ўзи яхшиликка интилишдан бошқа нарса эмас, - деган эди буюк рус ёзувчиси Лев Толстой, - Инсон тани учун сиҳат-саломатлик қанчалик зарур бўлса, қалб учун эзгулик ҳам шунчалик муҳим: эзгуликнинг бўлса, у ҳар ишда муваффақият келтирса, уни сезмайсан ҳам".

Аммо ақлни камайтиришнинг энг нақд воситаси ичкиликдир. Ичкилик агар меъёридан ортиб кетса, телба одамни ҳам, донони ҳам бирдай енгилтак қилиб қўяди, оқибат қилмиши учун суднинг қора курсисига ўтқазади.
Шу йилнинг 25 январь куни жиноят ишлари бўйича туман судининг сайёр суд мажлиси Ўрташайх маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми "а" банди билан айбланган 1975 йилда Паст Дарғом туманида туғилган икки фарзанд отаси, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят содир этган Сирожиддин Тошмаматовга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Суд судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга холис баҳо бериб қўйидагиларни аниқлади:
Маълум бўлишига, судланувчи С.Тошмаматов 2018 йил 7 апрель куни соат тахминан кеч соат саккизларда маст ҳолда тумандаги Ипакчи маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносига келиб, одоб-ахлоқ қоидаларига мутлақо зид равишда хатти-ҳаракатлар содир этиб, МФЙ раиси Зулхумор Ғоибовани уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, раҳбар шахсни шаъни ва қадр-қийматини қасдан таҳкирлаган.
Судда С.Тошмаматов айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳатто "Дамас" русумли автомашинасини бошқариб кўчадаги пиёдалар ҳаётини хавф остида қолдирганини ҳам тан олди.
Бироқ адолатли суд ҳайъати жабрланувчининг даъвоси йўқлиги ва ундан жиноятчи узр сўраганини инобатга олиб хулоса ўрнига шуни айтиш мумкинки, инсон одамлар орасидагина том маънода одам бўла олади.
Хўш, шундай экан, Ипакчи маҳалласидаги зиёлилар, кўпни кўрган оқсоқоллар, қолаверса, фаоллар қаерга қарашмоқда?
Ахир киши жамиятда яшаш учун яралган: уни жамиятдан ажратиб, яккалаб қўйсангиз, фикри ҳам, ҳаракати ҳам ёмонлашади. Шундай экан, инсонийлик бурчимизни унутмайлик.

Давронжон НУРАЛИЕВ,
жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси
Зоҳир ҲАСАНЗОДА,
журналист


Дата добавления: 15/02/2019 12:09;   Просмотров: 846
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку