Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!

Ана шу шиор остида мактаб, коллеж, маданият ва аҳоли дам олиш масканларида махсус ҳисобга олинган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари иштирокида маданий, маърифий тадбирлар уюштирилди.

16-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирни туман ҳокими Б.Қодиров мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини ҳис этаётган ёшлар соҳалар тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшаётганини таъкидлади.
Бўлиб ўтган тадбирда туман ИИБ, Маданият, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари туман бўлимлари раҳбарлари, туман Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши аъзолари ёшларнинг спорт, санъат, ҳунармандликдаги маҳоратлари билан танишишди, сўзга чиқиб уларнинг келгусидаги ишларига омадлар тилашди.
Ўз навбатида тадбирда фаол қатнашган ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, ғолибликни эгаллаган ёшлар туман ҳокимлиги, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши ва бошқа ҳомий ташкилотларнинг Фахрий ёрлиқлари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Дата добавления: 04/08/2017 14:50;   Просмотров: 1224
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку