Маълумки, жорий йилнинг 12 июлида муҳтарам Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтган эди. Унда сиёсий партияларнинг ўз сайловолди дастурлари ижроси борасидаги фаолиятлари чуқур таҳлил қилиниб, жиддий танқид остига олинди.
Президентимиз маърузасида қайд этилган камчиликлар партия кенгашлари, депутатлик гуруҳлари ва қуйи партия ташкилотлари фаолиятини тубдан яхшилаш, замон талабларига мос равишда иш олиб боришини тақозо этади. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман Кенгаши аъзолари томонидан барча бошланғич партия ташкилотларида ушбу маъруза мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирлар ўтказилиб, тегишли хулоса чиқариб олинмоқда.
Худди шундай тадбир яқинда “Келажак-пресс” МЧЖ бошланғич партия ташкилотида ҳам бўлиб ўтди. Партиянинг туман Кенгаши раисининг ўринбосари Т.Юсупов, депутатлик гуруҳи раҳбари А.Маҳмудовлар тадбирда сўз олиб, бугун замон ўзгаргани, одамлар фаоллашиб, ҳаёт тарзимиз мутлақо янгича тус олгани хусусида гапиришди ва Юртбошимиз танқидлари айни ҳақиқат эканлиги, ишда кескин бурилиш ясаш лозимлигини уқтирдилар.
Н.ОЛИМОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.