Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҚАЛАМ ҲУЗУРИДА

ҚУТЛУҒ ЁШ МУБОРАК

Беш мучал яшадинг элинг айлаб шод,
Елкангга ортгансан масъуллик юкин.
Ғужғон хотиралар бағрингда маҳфуз,
Ўқимишлилигинг бўлмоқда ёрқин.

Жозиба кашф этиб борар ҳар сонинг,
Хабарлар уфурар оҳанраболик.
Ҳамдамлик тўлқини мавж уриб дилда,
Диққатни тортади рангин қаболик.

Дунёқарашларни тўлдир, янгила,
Ижтимоий соҳа, сиёсатда ҳам.
Интиҳосиз бўлган қамровларинг хўп,
Бахту иқболларни айла мужассам.

Тағин кўпроқ бўлсин ҳусни таважжуҳ,
Юрак ҳаяжонга тўлсин дафъатан.
Тафаккур чўғига яна қўш оташ,
Тафтингга исинсин муштоқ жону тан.

Муштарийлар бўлсин ортиқдан-ортиқ,
Ошиқдек кутсинлар янги ададинг.
Меҳр қозонишга саъй эт муносиб,
Манзур бўлар шунда халққа мададинг.

Нуронийлик эса балқиб бораркан,
Ҳар рукнга ҳайъат бўлсин бошу қош.
Дилга ҳамоҳанглик қайғудош шерик,
Етакловчи бўлсин умрни бардош.

Раҳимжон Наим

саррин шаббода

Тупроқ, оби ҳаёт, саррин шаббода,
Оби зам-зам, олов, зилол сув, тўфон.
Мўъжиза... Бош узра айланар гардун,
Теран фикрларим кетмоқда қаён.
Шафақранг, беғубор, покиза туйғу,
Коинот таянчи, қалбим сарвари.
Тўрт унсур мужассам нигоҳда қайғу,
Қотилман. Қўлим қон, панжаларим қон.
Бокира қалб, ҳасрат, ғам алам. Севги!!!
Покликнинг тимсоли қароғларимда,
Ёмғир ёғар, тинимсиз йиғлайди фалак,
Сокин тун қатларида нигоҳ, ҳайратда,
Талпинар, ҳапқирар беихтиёр дил.
Қабул айла тавбамни яратган эгам.
Оллоҳим ўзингга минг бир тасанно.

Дилбар ВОСИЕВА

ТИЛИМ БЎЛСА

Ватан меҳрини ҳис этгай мусофирликда ким бўлса,
Бировлар билмагай қадрин, диёрида у муқим бўлса.
Ғурурли бўладир ўғлон Ватанга бўлса гар посбон,
Керак чоғ жон этар қурбон, одобли кўп билим бўлса.
Тараннум айлагум мадҳин, эли кун кўрадур эркин,
Нечун мен мақтамай ҳаддин, жарангли бир тилим бўлса.
Диёринг, Хишравий, обод, яшар мардумлари ҳам шод,
Бори ғурбату ғам барбод, ёзай кучли алам бўлса.

Аҳмаджон Жума ХИШРАВИЙ

ЎЗБЕКИСТОНИМ

Икки дарё кокилини тараб турган юрт,
Истиқлолинг порлоқ эрур Ўзбекистоним.
Нурли қуёш осмонингда порлаб турган юрт,
Аллоҳ берган тупроғинг дур, Ўзбекистоним.

Осмон ўпар тоғларинг бор сенга ярашган,
Чаман, бўстон боғларинг бор, сенга ярашган.
Жаҳон аҳли ҳавас билан сенга қарашган,
Кўз тегмасин Она Ватан, Ўзбекистоним.
Ҳар баҳорда яшнагайсан, гулга маконсан,
Ҳар бир қалбга таянчсан ҳамда имконсан,
Тарихлардан дафтар очсам, илмга қонсан,
Маърифатга кўҳна маскан, Ўзбекистоним.

Зиёратгоҳ бўлди бизга Маккатилло ҳам,
Мустақиллик шарофати, дунё бир қадам,
Хоки пойинг кўзга сургай ҳар куну ҳар дам,
Яшнаётган боғу чаман Ўзбекистоним.

Усмон АХМЕДОВ

“ГУЛОБОД ТОНГИ”ГА

Гулобод тонги”миз нури маърифат,
Матбуотлар ичра унда кўп сифат.
Олтмиш баҳоринг муборак ёшинг,
Олтиндан зиёд эзгу бардошинг.
Тафаккур уруғин сочади элга,
Шу боис бурканган доим меҳрга.
Ёритар мавзулар истеъдодлар мўл,
У олган мақсадлар, истиқболга йўл.
Туманнинг у тонги, эл қалби бонги,
Билимдан очилар кишининг онги.
Тумандаги барчамиз сендан сарафроз,
Ҳамиша қуш каби айлагин парвоз.

Саидмурод ИЛЁСОВ, кекса ўқитувчи


Дата добавления: 28/06/2017 13:51;   Просмотров: 1472
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку